Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт байрами”

Маълумки, инсон соғлом фикрлаши,  жисмонан тетик ва турли мафкуравий тахдидларга қарши курашиш иммунитети кучли бўлиши учун аввало соғлом турмуш тарзига риоя этиши ва соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси бўлиши лозим.

Тошкент тиббиёт академиясида жорий йилнинг 28 апрел куни  “Шифокор” спорт мажмуасида  профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талаба-ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш   мақсадида аньанавий  “Спорт байрами” бўлиб ўтди. Ушбу  спорт байрамини Тошкент тиббиёт академияси ректори Ш.И.Каримов табрик сўзи билан очиб бердилар. Шунингдек академия жамоасини Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Худоёров, Ёшлик шахарчаси ҳокими   Қ. Шоназаровлар сўзга чиқиб ушбу байрам билан табриклаб, бу тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги  қилинадиган  бундай ишларни янада кучайтириш ва Республика миқиёсида янада кенгроқ амалга оширишини таъкидлаб ўтди.

Спорт байрамининг парадида қисмида жами  (1500 га яқин киши) 14 та жамоа қатнашишди: даволаш, тиббий педагогика, олий маълумотли ҳамшира, тиббий профилактика, ҳарбий тиббиёт факультетлари, академиянинг фахрийлар жамоаси,” Камолот” ЁИҲ фаоллари, академик лицей, 1,2,3 клиник шифохоналар, академияга бириктирилган Олмазор, Чилонзор, Турсунходжаева, Боровский номидаги коллежлар жамоалари тантанали парад қисмини Тиббиёт академиясида узоқ йиллар мехнат қилиб келаётган фахрийлар жамоаси ва барча факультетлар, клиникалар, академик лицей ва тиббиёт академиясига бириктирилган  тиббиёт коллежларининг  тантанали парад қисмини ташкил этди. Шунингдек тадбир давомида  бадиий  чиқишлар билан бир қаторда  оилавий эстафетали югуриш, талабалар эстафетаси, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар эстафеталаридан ҳамда Шейпинг чиқишлардан иборат бўлди.

Оилавий эстафетали югуриш натижалари:

I ўринни I клиника ходими Нуровлар оилавий жамоаси

II ўринни Тиббий педагогика факультети ходими Рустамовлар оилавий жамоаси

III ўринни III клиника ходими Пардаевлар оилавий жамоаси қўлга киритишди.

Профессор-ўқитувчилар, ходимлар эстафетаси натижалари:

I ўринни III клиника жамоаси

II ўринни I клиника жамоаси

III ўринни II клиника жамоаси

Талабалар эстафетаси натижалари:

I ўринни Тиббий педагогика факультети жамоаси

II ўринни Олий маълумотли хамшира факультети жамоаси

III ўринни Академик лицей жамоаси қўлга киритишдилар.

Шунингдек тадбирга ҳам маданий ҳам жисмоний беллашув руҳини бахш этган Шейпинг чиқишларида

— Олий маълумотли хамшира факультети “Асл шейпингчилар”

— I клиника жамоаси “Шейпинг маликалари

— II клиника жамоаси “Сарвиқомат гўзаллар”

— Тиббий педагогика факультети “Ғолибликга лойиқ жамоа”

 Тиббий профилактика  факультети “Ғолибликга интилган жамоа”номинациаларини қўлга киритишдилар.

Спорт турларидан беллашган жамоаларга академиянинг диплом, медал ва эсталик совғалари тақдим этилди.

ФОТОЛАВҲАЛАР:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.