Yangiliklar

«Халқаро ОИТС га қарши курашиш» куни муносабати билан ўтказилган очиқ-семинар

1111«Халқаро ОИТС га қарши курашиш» куни муносабати билан тиббий-педагогика факультети 703 гурух ва даволаш факультети 705-гурухларида очиқ – семинар ўтказилди.

2015 йил 26 ноябрда Тошкент Тиббиёт Академияси «Олий маълумотли ҳамшира» факультетининг Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси жамоаси томонидан «Халкаро ОИТС га қарши курашиш» куни муносабати билан ташкиллаштирилган очиқ семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор профессор Бобомуратов Т.А., «Ўзбекистон Республикаси ОИТС га қарши курашиш маркази»нинг етакчи мутахассиси Қадирова Н.Р., “Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш” кафедраси жамоаси, 7 курс тиббий-педагогика ва даволаш факультети, 5 курс тиббий-профилактика, 3 курс ОМХ факультети талабалари қатнашдилар. Семинар   тиббий педагогика факультети 703 гуруҳ талабалари томонидан ташкиллаштирилди. Биринчи бўлиб сўз ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор профессор Бобомуратов Т.А.га берилди. Улар ўз сўзларида ушбу мавзу ҳозирги вақтда глобал муаммо эканлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Тадбир давомида «Ўзбекистон Республикаси ОИТС га қарши курашиш маркази»нинг етакчи мутахассиси Қадирова Н.Р.сўзга чиқиб, ОИВ ва ОИТС касаллигининг Ўзбекистонда тарқалиши ва унинг ижтимоий ахамияти хақидаги маьлумотларни бердилар. Сўнг тиббий-педагогика факультетининг 703 гурух талабалари А. Мусаев ва С. Усмоновлар томонидан тайёрланган «ОИТС – глобал муаммо » мавзусида ўзбек ва инглиз тилларида янги маълумотлар тақдим қилинди. Тақдимотдан сўнг тиббий педагогика факулътети 703 с гуруҳ талабалари томонидан тузилган интерактив викторина намойиш этилди. Бу интерактив викторинага даволаш факультети 705 гурух ва тиббий педагогика факультети 703 гурух талабалари қатнашди. Ушбу викторинада: “Блиц” савол жавоб; “Уддабуронлар баҳси”; Видео лавҳа; Вазиятли масала; Аудиторияга савол каби ўйинлар қўлланилди. Фаол иштирок этган талабаларга эсталик совғалари ва сертификатлар кафедра мудири профессор Рустамова Хамида Елемесовна томонидан топширилди.

 

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.