Yangiliklar

Клиник-дебат турнири ғолиблари

«Ижтимоий шерикликка оид халқаро ва миллий стандартларни тарғиб этиш мақсадида» клиник-дебат турнири ғолиблари.

Талабалар ўртасида шерикдикка оид халқаро ва миллий стандартларни тарғиб этиш мақсадида этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Юридик клиник дебат турнири бўлиб ўтди.

Жами 11 та ОТМ қатнашган бўлиб, Тошкент Тиббиёт Академияси талабалари фахрли 3 – ўринни эгаллашди.
ТТА номидан қуйидаги талабалар иштирок этишди: Мухамеджанова Д.Ф.  Зуфарова Ш. Х.

Бизнинг талабалар ҳар доимгидек жуда фаолиштирок этишди.
Тадбир сўнгида бизнинг талабаларимиздан олинган интервьюдан лавҳа келтирамиз:

– ярим финалда бир балл фарқ билан ЖИДУ жамоасига баҳсни бой бердик, баҳсимиз “Замонавий технологиялар ишсизликни кучайтиради” деб номланди. Биз “Инкор” жамоаси бўлиб, ўз позициямизни ҳимоя қилишга уриндик. Бироқ биз келтирган важлар етарлича эмас, деб топилди ва рақибларимиз ғолиб бўлишди. Таъкидлаш керакки, тадбир жараёнида кўплаб янги дўстлар орттирдик, фикр доирамиз кенгайди.
Мухамеджанова Д.Ф.

Тадбир сўнгида барча ғолиб жамоларга диплом ва қимматбаҳо совғалар, барча иштирокчи талабаларга эсдалик совғалар топширилди.