Yangiliklar

“Конституция – тараққиётимиз пойдевори” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 декабр санасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан маънавий – маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қ.А.Жўраев, Республика “Махалла” хайрия жамоат фонди бош мутахассиси Б.Т.Суюновлар ташриф буюришди.

Тадбир давомида маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниш ва ундаги қонунларнинг фуқаролар манфаатлари бош мезон эканлиги ва Конституциянинг жамият тараққиёти ва шахс камолотидаги ўрни беқиёс эканлиги такидланди. Конституциямиздаги ҳар бир модда инсонпарварлик тамойиллари ва адолат мезонлари асосида таркибан тузилганлиги таъкидланди.