Yangiliklar

«Тиббиётимизнинг бархаёт сиймолари» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.

«Тиббиётимизнинг бархаёт сиймолари» мавзусидаги тиббиёт ходимларининг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 Инсон қадри азиз, ўтганларни хотирлаш муқаддас

Жорий йилнинг 16 декабрь санасида Тошкент тиббиёт академиясида “Тиббиётимизнинг бархаёт сиймолари” номли тиббиёт ходимларининг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбек тиббиёт илм-фани тараққиётига катта ҳисса қўшган, ўзбек тиббиёт илмининг дарғалари яратиб қолдирган бой илмий меъросини ва инсонийлик нуқтаи назаридан наъмунали ҳаёт йўлини ёш авлодга ўрнак сифатида кўрсатиш, касбий нуқтаиназардан ворисийлик анаънанасини янада оширишдан иборатди.

Тадбир аввалида талаба-ёшлар ижодидан устозларимизнинг портретлари ва ҳаётий йўли акс эттирувчи баннерлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирда “Буюк тарихдан ёрқин келажак сари” номли маърузаси билан даволаш факультети 401 гурух талабаси Нишонов Тўйчибой профессор С.А.Масумовнинг хаёти ва илмий ижоди хақида, “Тиббиётга баҳшида умр” даволаш факультети 201 гурух Исмоилов Миразиз профессор А.Асқаровнинг хаёти ва фаолияти ҳақида, “Билимлар уммонининг дарғалари” даволаш факультети 401 гурух талабаси Порсохонова Комила профессор З.Умидова хаёти ва фаолияти тўғрисида, “Хамкасблари, шогирдлар эхтироми” тиббий профилактика факультети 201 гуруҳ талабаси Рахимова Садоқат ва 401 гуруҳ талабаси Ашуров Жамшид профессор Н.Исмоилов хаёти ва фаолияти, яратиб қолдирган бой илмий мероси тўғрисида инглиз тилида маъруза қилдилар.

Тадбирга тиббиёт илм – фани дарғаларининг шогирдлари ташриф буюришиб, устозларининг фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.