Yangiliklar

ОМХ факультетининг “Ватан химоячилари куни ” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

ОМХ факультетининг “Ватан химоячилари куни ” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

“14 январ – Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси факультетлари, кафедралари, Талабалар турар жойларида маънавий – маърифий, бадиий тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 13 январь санасида “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Олий маълумотли ҳамшира факультети ва Тиллар кафедраси ташаббуси билан маърифий-бадиий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Тошкент олий умум қўшин қўмондонлиги билим юрти офицерлари ва курсандлари ташриф буюришдилар. Тадбирни Академия маънавий – маърифий ишлар бўйича проректори Т.А.Бобомуратов очиб бериб ташриф буюрган ҳарбийларни ва Академия профессор – ўқитувчилари, талабалрни байрам билан табрикладилар. Тадбирга ташриф буюрган офичерлар ва курсандлар мамлакатимизда ҳарбий соҳа ва хизматчиларга яратилаётган имкониятлар, мамлакатимизнинг ҳарбий салоҳияти тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Тадбирни бадиий қисмида Олий маълумотли ҳамшира факультети талабалари иштирокида куй – қўшиқлар, шерлар йиғилганларга тақдим этдилар.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.