Yangiliklar

“Соғлом она ва бола йили”да амалга ошириладиган вазифалар номли конференция бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академиясида олиб борилаётган маънавий – маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда “Соғлом она ва бола йили”да амалга ошириладиган вазифалар номли конференция бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган кунданоқ жамиятда ижтимоий, иқтисоди, соҳалар билан бир қаторда энг аввало аждодларимизнинг бой маънавий меросини қайта тиклаш, жисмонан соғлом, маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш мамлакат сиёсати даражасига кўтарилди.

Тошкент тибиёт академиясида таълим олаётган талабалрни маънан етук, турли мафкуравий тахдидларга курашувчанлик иммунитетини ошириш, мустақил хаётий позитцияга ега, мамлакат тараққиёти учун дахлдорлик руҳи билан тарбия топтириш мақсадида Академия жамоаси, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб бормоқдалар. Бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Тошкент тиббиёт академиясида олиб борилаётган маънавий – маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда “Соғлом она ва бола йили”да амалга ошириладиган вазифалар” номли конференция ташкил этилди.

Конференцияни очилиш қисмида Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари проректори О.Р.Тешаев ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ў.Абиловлар сўзга чиқдилар ва ўз нутқларида ёшларни ўз касбларини мукаммал эгаллашларида маънави – маърифий, тарбиявий ишларнинг ўрни ва ахамияти тўғрисида, бугунги глобаллашув даврида ёшларни турли мафкуравий тахдидларга қарши курашувчанлик иммунитетини ошириш, ўз касби орқали мамлакатимизда тиббиёт тарққиётига хисса қўшадиган кадрларни тайёрлаш асосий вазифа эканлиги таъкидланди.

Конференцияга ташриф буюрган меҳмонлар нутқидан сўнг конференция ўз дастуридан келиб чиқиб маърузачилар таклиф этилди ва дастлабги маърузани Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов “Маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари” номли мавзуда маъруза қилдилар.

Иккинчи маърузачи ижтимоий фаналр кафедраси катта ўқитувчиси Раззоқов.А. “Кеча ким эдигу – бугун ким бўлдик” мавзусида маъруза қилдилар.

Ўчинчи маърузага ижтимоий фаналр кафедраси ўқитувчиси фалсафа фанлари номзоди доцент Ниёзова.Н.Ш “Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг оламшумул ахамияти” мавзусида маъруза қилдилар.

Тўртинчи маърузага ижтимоий фаналр кафедраси ўқитувчиси Ўтаев.Ғ.Ғ

“Энг буюк жасорат – маънавий жасорат” мавзусида маъруза қилдилар.

Бешинчи маърузага Академия Хотин – қизлар қўмитаси раиси Абдуқодирова.Л.К. “Она ва бола соғлиги – миллат соғлиги” Тошкент тиббиёт академиясида “Соғлом она ва бола йили”да амалга ошириладиган ишлар мавзусида маъруза қилдилар.

Сўнги маърузага ижтимоий фаналр кафедраси катта ўқитувчиси Раззоқов.А. “Халифаликми ёки харобалик” мавзусида маъруза қилдилар.

Маърузачиларлардан сўнг ТТА бош мураббийи Ш.Ю.Бекназаров ёшлар тарбиясида маънавий – маърифий ишларнинг ахамияти ва юқоридаги маърузаларнинг долзарблиги тўғрисида ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.

Анжумандан фотолавҳалар: