Yangiliklar

Жорий йилга бағишланган ўқув – семинар бўлиб ўтди

“Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” мавзусида ўқув – семинар бўлиб ўтди.

          Мустакилликнинг илк кунларидан бошлаб Ўзбекистонда хаётнинг барча жавхаларида тубдан ўзгаришлар бошланиб. Ахоли, жумладан аёллар ва болалар саломатлигини мухофаза килиш давлатимиз сиёсатининг асосий йуналишларидан бири булиб, хукуматимизнинг диккат – эьтиборидаги масалага айланди, соғлом авлодни дунёга келтирадиган аёллар саломатлиги ва уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб – қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш энг асосий вазифа хисобланади. Жорий 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши, оналар ва болалар соғлиги, соғлом авлодни тарбиялаш мамлакат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг яққол наъмунасидир. “2016 йил – Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мазмун моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 22 январь куни Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий маркази , “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси билан ҳамкорликда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” мавзусида ўқув – семинари бўлиб ўтди.

Тадбирга, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Н.Юлдашева, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши депутати М.Рахматиллаева, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий маркази мутахассиси А.Усмановлар ташриф буюришиб,   оналар ва болалар саломатлиги, уларни жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган маърузалари билан иштирок этдилар.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.