Yangiliklar

“Баркамол авлодни тарбиялашда аждодлар илмий ва маънавий меъросининг роли” мавзусида ТТЖларда учрашув бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган кунданоқ ўз илми, ахлоқий қарашлари билан инсоният тараққиётига катта ҳисса қўшган аждодларимиз номини тиклаш, улар яратиб қолдирган бой илмий ва маънавий меърос асосида илмий салоҳияти юқори, маънан етук, жисмонан бақувват ёш авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Жорий йилнинг 14 феврал санасида Тошкент тиббиёт академияси талабалар турар жойларида “Баркамол авлодни тарбиялашда аждодлар илмий ва маънавий меъросининг роли” мавзусида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон либерал демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ҳодими, Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони совриндори А.Г.Тошпўлатов, Тошкент тиббиёт аккадемияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов, Академия бош мураббийи Ш.Ю.Бекназаров ва Манавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовинлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида устозлар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама интилишларини қўллаб – қувватланаётганлиги ва бу эътиборнинг натижасида илм-фан, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда ёшларимиз дунё миқёсида Ўзбекистон ёшлари сифатида Мамлакатимиз нуфузини янада оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётганлиги таъкидланди. Бугунги глобаллашув даврида ёшлар тарбиясига таъсир эътувчи “Оммавий маданиятнинг” салбий оқибатларига қарши иммунитет ҳосил қилиши, бу иммунитетни ҳосил қилиш калити эса Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад бобур, Ибн Сино, Фаробий, Ал Хоразмий ва шу каби улуғ аждодларимиз яратиб қолдирган асарларидан фойдаланиш орқали шаклланишини такидлаб ўтдилар.

14 февраль куни ётоқхоналарда ўтказилган тадбирлардан фотолавҳалар: