Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

«Our heritage, our future» номли Халқаро ёшлар Саммити бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25-26-27 март кунлари «Камолот» ёшлар ижод саройида «Young Leaders Development Project» (Ёш етакчиларни ривожлантириш лойиҳаси) ташаббуси билан Ўзбекистон Инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси бошчилигидаги дунё бўйича биринчи марта «Our heritage, our future» (Миллий қадриятлар, келажагимиз пойдеворидир) номли инглиз тили Ёшлар Саммити бўлиб ўтди.

Бутун дунё бўйича 300 дан ортиқ фаол ёшларни жамлаган ушбу тўлиқ ИНГЛИЗ тилидаги ёшлар Саммитида Тошкент тиббиёт академиясининг ҳам 5 та талабалари иштирок этишди:

  1. Ифтихор Нигматов – ЛОР касалликлари кафедраси Юз-жағ жарроҳлиги ординатори
  2. Салохиддинов Маъруф – Тиббий-педагогика факультети 6 курс
  3. Султонов Достон – Тиббий-педагогика факультети 6 курс
  4. Шодиев Сардор – Даволаш факультети 4 курс
  5. Кушиев Жаҳонгир – Даволаш факультети 3 курс талабаси.

Ушбу Саммит Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 205-сонли қарорининг талабларига мувофиқ ҳолда ва халқаро андозаларга тўлиқ мос ҳолда ташкиллаштирилди.

Саммитнинг асосий мақсади: Ўзбекистон Республикасида ҳар хил йўналишларда таълим олаётган барча энг ФАОЛ талабаларни тўплаш, ватанимиз миллий қадриятларини қайта тиклаш, уларни замонавий ҳаётга мослаштириш, дунё билан таништириш ва албатта уларнинг инглиз тили саводхонлигини янада ошириш бўлди.

Академиямизнинг иштирокчи талабалари Миллий қадриятларимизни  қандай афзалликлари борлиги ва уларнинг нечоғлик муҳимлиги тўғрисида тиббий нуқтаи назардан очиб беришди.

Тадбир жараёнида кўплаб тренинглар, мастер-класлар ва учрашувлар бўлиб ўтди, янги-янги проектлар иштирокчиларга ҳавола қилинди, ундан ташқари Саммит давомида Миллийлигимизни ўзида акс эттирувчи ярмаркалар ташкил қилинди ва албатта катта байрам дастури бўлиб ўтди.

IYS 2016 agenda FINAL (Саммитнинг ишчи дастури)  (.pdf)

Фотолавҳалар: