Yangiliklar

“Талабалик баҳори” миллий фольклор ва театр фестивали бўлиб ўтди

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Талабалик баҳори” миллий фалкльёр ва театр фестивали бўлиб ўтди

         Жорий йилнинг 18 март санасида Тошкент тиббиёт  академиясида Наврўз умумхалқ байрами муносабити билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда талабалар турар жойларида сумалак сайиллари ташкил этилиб кўтаринки руҳда бошланди. Кун давомида Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли талабалари  томонидан #NavrUZ, #NavruzDay тарғибот акцияси ўтказилди. Тарғибот доирасида байрамга ташриф буюрган меҳмонлар, профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этишди. Куннинг иккинчи ярмида  “Талабалик баҳори” миллий фалкльёр ва театр фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда факультетлар жамоалари миллий қадриятларимизни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, куй – қўшиқлар бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида қуйидаги йўналишлар бўйича тадбирда фаол қатнашган факультет жамоалари тақдирландилар:

“Энг яхши намунали фаол факульте” –  номинациясига Олий маълумотли ҳамшира факультети сазовор бўлди.

“Миллийлик тимсоли фалкьёр” –  номинациясига тиббий профилактика факультети жамоаси.

“Театр йўналиши” – бўйича тиббий педагогика факультети талабалари сахналаштирган “Алданганлар” спиктакли

 “Оммавий рақс – қизлар ижросида” – даволаш факультети талаба-қизлари

 “Оммавий рақс – йигитлар ижросида” – даволаш факультети талаба-йигитлари.

“Энг яхши сухандон йигит” номинациясига Олий маълумотли ҳамшира факультети талабаси Ғойибназаров Ёрқин

“Энг яхши сухандон қиз” номинациясига даволаш факультети Махмудова Сурайё

“Энг яхши хушовоз хонанда йигит” номинациясига тиббий профилактика факультети талабаси Жўраев Шахзод.

“Энг яхши хушовоз хонанда қиз  ижросида” даволаш факультети талабаси Эрдолиева Махлиё

“Мўй қалам устаси” тиббий профилактика факультети талабаси Муродова Ижобат

“Ёш қаламкаш шоира” номинациясига даволаш факультети талабаси Хамраева Умида.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.