Yangiliklar

“Диний экстремизм ва ахборот хавфсизлиги” номли тадбир бўлиб ўтди

“Диний экстремизм ва ахборот хавфсизлиги” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

      Жорий йилнинг 22 апрель куни Тошкент тиббиёт академиясида “Диний экстремизм ва ахборот хавфсизлиги” мавзусида Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда маънавий – маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Республика Маънавият тарғибот маркази эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Тўйчиева С., Тошкент ислом университети ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Йўлдошхўжаев Х., Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бекназаров Т., Республика Маънавият тарғибот маркази етакчи мутахассиси Хонимов Шлар ташриф буюрдилар. Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Абдуқодирова очиб берди ва тадбирнинг мақсади тўғрисида фикр билдирдилар.

Сўзга Республика Маънавият тарғибот маркази эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Сайёра Тўйчиева берилди. С.Тўйчиева тинчлик ҳаёт учун энг муҳим зарурият, давлат хавфсизлиги, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги шу ватанда яшаб, ўниб ўсаётган барча фуқаролар учун сув ва ҳаводек зарур эканлиги, ватанимиз мустақиллигини, унинг тинч осойишталигини асраб авайлашимиз, қадрига етишимиз лозимлигини таъкидлади. Ўзбекистоннинг эришаётган ютуқлари, турли халқаро статистик ташкилотларнинг тузган рейтингларда Ўзбекистоннинг тобора юқорилаб бораётганлигига алоҳида тўхталиб ҳамда сўзи охирида ўз ижод махсулидан шеърлар ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг сўзга Тошкент ислом университети ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Х. Йўлдошхўжаев чиқиб тадбир иштирокчиларига диний экстремизм, ҳозирги кунда Ислом динини ниқоб қилиб олиб турли бузғунчиликларни амалга ошираётган террорчилик гуруҳлари, интернет ва ахборот хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар берди.

       Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги мусиқали театр актёри Турғун Бекназаров сўзга чиқиб ташкил этилаётган маънавият тарғибот тадбирларининг аҳамияти хақида гапириб ўтди ва бугунги кун “Устоз – шогирд” анъаналари хусусида тўхталди. Ўзининг устозлари, санъатимиз дарғалари хисобланган Сойиб Хўжаев, Хамза Умаров ва Раззоқ Хамроевлар билан бўлган қизиқарли воқеаларни сўзлаб берди.

         Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўзларини қизиқтирган саволлар билан келган меҳмонларга мурожаат этишди. Улар берган саволлардан ҳозирги замон ёшларининг теварак атрофда бўлаётган воқеа ходисаларга нисбатан бефарқ эмасликлари билиниб турарди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров энг яхши савол эгаларига ўзининг шахсий совғасини топширди. Ўз факр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиш мақсадида  Тошкент тиббиёт академияси бош мураббийи Ш.Ю.Бекназаров сўзга чиқди ва  бугунги тадбирнинг ахамияти хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди ва ушбу тадбирни ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатган Республика маънавият тарғибот марказига  ўз ташаккурини билдирди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.