Yangiliklar

ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН ФАХРЛАНАДИ

ТТА талабалари билан фахрланади1

Учта муҳим нарса ҳеч қачон ортга қайтарилмайди – вақт, айтилган сўз, имконият. Шу сабабдан вақтни йўқотманг, сўзларни танлай билинг, имкониятни қўлдан берманг азиз ёшлар.

Барчамизга маълумки, Тошкент тиббиёт академиясида қабул қилинган бир шиор бор  –  “ Мен Ўзбекистонда яшашим билан ғурурланаман,  Тошкент тиббиёт академиясида ўқишим билан фахрланаман ”. Ушбу шиорни талабаларимиз ҳар куни ишлатишади ва   амал қилишади. Аммо бугун мен академиянинг ўз талабалари билан фахрланиши тўғрисида тўхталмоқчиман.

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Ходиев Баходир Юнусович  2016 йил 9 – апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайьат йигилишида олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўрганишни кучайтириш тўғрисида тўхталиб, Тошкент тиббиёт академияси томонидан амалга оширилаётган ишларга  юксак баҳо берди ва 2016 йил 05 апрель куни Tashkent Intercontinental Hotel нинг Амир Темур залида “ Тиббиётнинг долзарб муаммолари” га бағишланган талабаларнинг №5 илмий – амалий анжуманида қатнашганлиги, талабаларнинг инглиз тилида илмий маърузалар билан чиқишлари, талабалар томонидан  берилган саволларга аниқ ва чуқур илмий асосда инглиз тилида  жавоблар қайтарилганлиги, талабалар анжумани жуда ҳам қизиқарли, мазмунли ташкил этилганлиги, Республикамиздаги бошқа олий таълим муассасалари тиббиёт академиясининг тажрибасидан фойдаланиши лозимлигини таъкидлади. Шунингдек бош вазир ўринбосари Б.Ю. Ходиев даволаш факультетининг 1 курс талабаси Ҳамраева Умида ва у томонидан ўқилган маъруза тўғрисида тўхталиб, талабанинг  иқтидори,  ўзини тутиш, кийиниш, нутқ маданияти,  5 та хорижий тилда эркин сўзлаши, маърузада эса  инглиз тилида Ўзбекистон Республикасида эришилган ютуқлар, талаба ёшлардаги шукроналик ҳисси, ёшларни   юксак марраларни эгаллаш учун ўз олдига қўйган буюк мақсадларини  тўлиқ  ёрита олганлигини эътироф этди ва ушбу маърузанинг видео ёзуви  бошқа олий таълим муассасаларда профессор-ўқитувчилари  ва талаба ёшларига  қўйиб кўрсатилишини  мақсадга мувофиқ деб айтиб ўтди.

Вазирлар махкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан  эътироф этилган  Умида Ҳамраева ҳамда у  каби юзлаб иқтидорли талабаларимиз билан тиббиёт академияси  ва академияда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар фахрланса арзийди.

Тиббиёт академиясининг проректори   Т.А. Бобомуратов

About the author

TMA Support

1 Comment

Click here to post a comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *

    • 34-қарор бўйича ва 200-ички буйруққа кўра талабалар дарс ва маъруза машғулотларига низомда кўрсатилган кийимда келишлари талаб қилинади