Yangiliklar

Ходимлар орасида «Хотира дарси» бўлиб ўтди

        Ўзбекистон Республикаси Турон фанлар академияси академиги Норқулов Д.Т.- Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон  давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид  тузум қарамлигидан озод қилиб,  уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди.

Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади.

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, Ўрта Осиё политехника ва Тошкент халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди.

Президентимиз И А Каримов бутун фаолияти давомида амалга оширган барча соҳалардаги буюк ислоҳатлар, халқимизнинг тинчлиги, фаровонлиги, мамлакатизнинг бутун дунёга танилиши ва тан олинишини ўз манфаатларидан устун қўйган ҳолда бажарган барча ишлари ҳақида алоҳида таъкидлади. Айниқса, спорт соҳаси, таълим тарбия соҳасидаги катта ислоҳатлар, спортчиларимизнинг жаҳон олимпиядаларида эгаллаб келаётган юксак шохсупалар, кўплаб олтин, кумуш, бронза медалларни қўлга киритиши, бизнинг ёшларимизнинг билим салоҳиятини бутун дунё тан олаётгани ва бунинг учун юртимизда яратилган барча шарт-шароитлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

2015 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. Оилали, икки фарзанди, беш нафар набираси бор. Рафиқаси Т.А. Каримова – мутахассислиги бўйича иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган, айни пайтда – пенсияда. Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Мустақиллик» ва Амир Темур орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан ҳам мукофотланган.

                 Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, бутун жаҳонда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида мангу қолади.Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.