Yangiliklar

САЙЛОВ – ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ!

САЙЛОВ –  ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ!

(2016 йил 4-декабр – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

сайлов муносабати билан ўтказилган тадбир)

 

Мамлакатимиз тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган улкан ишлар ва халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи юртимизда кечаётган тарихий ислоҳотларнинг бардавомлигига хизмат қилади. Бинобарин, кенг аҳолининг, айниқса, ёшларнинг юртимизда кечаётган сиёсий жараёнларни теран англаб етиши ҳамда унда бевосита фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан талабаларда мамлакатимизда содир бўлаётган сиёсий жараёнлар юзасидан тўғри тасаввур ҳосил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Президент вазифа ва ваколатларини бажаришни юклаш тўғрисидаги қўшма Қарори ва сайлов қонунчилиги бўйича хуқуқий билимлар ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида 2016 йилнинг 25 октябрида Тошкент тиббиёт академиясининг Ректорат мажлислар залида даволаш, тиббий педагогика, тиббий профилактика, ОМХ факультети талабалари иштирокида “Сайлов
демократия кўзгуси”
мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Т.А.Бобомуратов очиб берар эканлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йилнинг 9 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилингани ва ушбу ўта муҳим сиёсий жараённинг Қонунга тўла мувофиқ ўтиши, халқнинг ўз хохиш-иродасини эркин билдиргани холда давлат бошлиғини сайлашидан барча бирдек манфаатдорлигини, шу сабабдан, аҳолининг турли катламларига, жумладан, ёшларга мазкур сиёсий тадбирнинг аҳамиятини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Президент вазифа ва ваколатларини бажаришни юклаш тўғрисидаги қўшма Қарорининг мазмун-моҳияти, сиёсий-хуқуқий аҳамияти ҳамда миллий сайлов қонунчилигимизнинг мазмуни, айниқса, фуқароларнинг сайлов хуқуқлари кафолатларини содда ва равон тилда тушунтириб бериш, шу орқали ёшларнинг Ватан тақдирига даҳлдорлик ҳиссини янада кучайтиришда бугунги тадбирнинг долзарблигини таъкидлаб,

– талабаларда давлат ва жамият хаётида содир бўлаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳусусидаги тасаввурларни кенгайтириш;

– уларга Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Президент вазифа ва ваколатларини бажаришни юклаш тугрисидаги кушма Карорининг мазмун-мохияти хакида асослантирилган билимлар бериш;

–  талабаларнинг миллий сайлов конунчилиги борасидаги, жумладан Узбекистон Республикаси Президента сайловига оид конун хужжатлари буйича хукукий саводхонлигини ошириш;

– талабаларни сайлов жараёнларида фаол иштирок этишга йуналтирувчи фукаролик позициясини шакллантириш каби тамойиллар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг, ижтимоий фанлар кафедрасининг мудири Норқулов С.Д  ва ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Искандаров Ш.Алар “Сайлов
демократия кўзгуси” мавзусидаги ўзларининг мультимедиалашган маърузаларини тадбир иштирокчиларига тақдим қилдилар.

Маъруза такдимоти Академиянинг Рахимжанова Фазилат (даволаш факультети 209 гр), Хамраева Умида (даволаш факультети 201 гр), Қурбонова Нодира (Тиббий педагогика факультети 104 гр), Матяқубова Барно (Тиббий профилактика факультети 3 курс), Олимходжаева М (ОМХ факультети, 102 гр) каби кўплаб иқтидорли талабаларда айниқса, сайлов жараёнларида илк марта қатнашаётган талаба-ёшларда сайлов ва унда иштирок этиш қоидалари хақида саволлар берилиб, етарлича жавобга эга бўлдилар.

Тадбир сўнгида тиббий профилактика факультетининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари Шерқўзиева Г сўзга чиқиб, Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари юридик нуқтаи назардан кафолатланганини яна бир бор таъкидлади.

“Сайлов демократия кўзгуси” мавзусидаги тадбир демократик жамиятда сайловларнинг урни ва роли, сайлов хукуки принциплари, талаблари ва шартлари, сайлов жараёни ва унинг асосий боскичлари, сайлов комиссияларининг хуқуқий макоми, сайлов участкалари тузиш тартиби ва хусусиятлари, сайловчилар руйхати ва уни тузиш тартиби, Президентликка номзод курсатиш ва руйхатга олиш тартиби, сайловолди ташвиқоти тушунчаси, унинг шакллари ва узига хос хусусиятлари, фукароларнинг сайлов хукуклари кафолатлари, овоз бериш ва овоз натижаларни аниклаш тартиби хакида хукукий билим ва куникмаларга эга бўлинди.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

   

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.