Yangiliklar

Талабаликка бағишлов-2016

БИЗ ИБН СИНО ИЗДОШЛАРИМИЗ!

Талабаликка бағишлов 2016

 Тошкент тиббиёт академиясига 2016-2017 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талаба-ёшлар учун “Биз Ибн Сино издошларимиз” номли “Талабаликка бағишлов” тантанали маданий-маърифий байрам дастури жорий йилнинг 4 октябрь санасида “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтди. Тадбир аввалида санъат саройининг кириш жойида Академия талабалари ижодига мансуб соғлом турмуш тарзи: гиёхвандлик, кашандаликларнинг салбий таъсирини ўзида акс эттирган расмлар ва баннерлар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирнинг тантанали қисмини Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Ш.И.Каримов очиб берди.

Табриклаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов сўзга чиқиб, тиббиёт академиясининг остонасига эндигина қадам қўйган талабаларни қутлаб, уларнинг келгусидаги шарафли ва айни дамда машаққатли касбни эгаллашларида улкан муваффақиятлар тиладилар.

Тадбир давомида Академиянинг биринчи курсига қабул қилинган талабалар ўзбек, инглиз ва рус тилларида қасамёд қилишди. Тадбир давомида Академиянинг иқтидорли талабалари, жумладан, тиббий профилактика факультети талабалари Шахзод Жўраевнинг “Аввал Келинг, кўринг Ўзбекистонни”, Мусаямов Шохрух инглиз тилида “Beautiful” қўшиғи, даволаш факультети талабаси Абдулхасов Санжар  “Эслаганмисан” қўшиғи, олий маълумотли хамшира факультетининг иқтидорли қизлари эса “Кабутарлар” рақси, ТТА қошидаги Харбий тиббиёт факультети курсантларнинг саф қўшиғи йиғилганларга тақдим этилди. Тиббий педагогика факультети талабаси Хайдаров Кароматулло қаламига мансуб “Академиям” шеъри, Олий маълумотли хамшира факультетининг биринчи босқич талабаси Қурбанова Нодиранинг академияга бағишланган шеърлари йиғилганларга тақдим этилди.

Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда 1-курс талабаларнинг  ота-оналар иштироки ушбу шодиёна шукуҳига  янада ўзгача шукуҳ бағишлади.

ТТА Маънавият
ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар: