Yangiliklar

ТТЖ-8 талабалари билан давра суҳбати бўлиб ўтди

2016 йил 26 – октябр куни ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари ТТА 8-ТТЖ да Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.М.Мирзиёевнинг дастури бўйича талабаларга давра суҳбати ташкил этди.

      Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, доцент қуйидаги маълумотларни  берди.- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.М.Мирзиёев “Демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш, халқимиз учун тинч ва осойишта, муносиб ҳаёт даражасини яратиш-барқарор тараққиёт кафолатидир” номли дастури эълон қилинганлигини айтиб ўтди. Бизнинг олдимизда 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш бўйича ўта муҳим вазифалар турганлигини таъкидлаб ўтди. А.А.Раззоқов, – авваламбор, “оммавий маданият” кўринишида кириб келаётган турли таҳдидлар, гиёҳвандлик, диний экстремизм, миссионерлик каби бало-қазолардан ёшларимизни асрашга, уларнинг таълим-тарбиясига ҳар биримиз маъсул эканимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Марказий Осиё минтақасида ва бутун дунёда мураккаб вазият юзага келаётган, терроризм, экстремизм ва радикализм хавфи тобора ортиб бораётган бугунги шароитда доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиш, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини, Қуролли Кучларимизнинг салоҳиятини ҳар томонлама мустаҳкамлаш хавфсизлик ва барқарорликни, халқимизнинг осойишта ҳаётини таъминлашнинг энг муҳим шарти ва кафолати эканини таъкидлаб ўтди..

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.