Yangiliklar

“Аёл: жамият, таълим-тарбия, тадбиркорлик, сиёсат ва ислоҳот” мавзусида анжуман бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 ноябр санасида  Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент  шаҳар хокимлиги, хотин қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда   “Аёл: жамият, таълим-тарбия, тадбиркорлик, сиёсат ва ислоҳот” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

         Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Тошкент шахар кенгашининг раиси ўринбосари Юлдашева Нилуфар Абдуллаевна очиб бердилар.

Тошкент шаҳар хокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Абдураҳимова Фарида Юлдашевна ўзининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўришда хотин-қизлар қўмиталарининг вазифалари тўғрисида”ги маъруза қилдилар.

Анжуманни “Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғибот этишга қаратилган ишлар тўғрисида”ги маъруза билан Тошкент тиббиёт академиясининг маънавият ва маърифат ишлари проректори Турдиқул Акромович Бобомуратов давом эттирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгашининг раиси Бабаханов Хайдар Эргашевичнинг “Миллий сайлов қонунчилиги ва амалий натижалар тўғрисида”ги маърузаси анжуманга янада кизғин тус берди.

Шундан сўнг, халқ депатутлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати, Юнусобод туманидаги 52-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Шакирова Кимяхан Сайфутдиновна – «Тиббий хизмат сифатини ошириш-устувор вазифа» мавзусида маъруза қилдилар.

Тошкент тиббиёт академиясининг “Асаб касалликлари” кафедраси, “Тиббий психология” йўналиши бўйича II-босқич магистранти Расулбек Полванов томонидан “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур!” мавзусидаги маъруза қилинди.

Конференция  йўналишлардан келиб чиққан холатда Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан  “Аёл: жамият, таълим-тарбия, тадбиркорлик, сиёсат ва ислоҳот” номли мақолалар тўплами чоп этилди. Ушбу тўпламга Тошкент тиббиёт академияси профессор – ўқитувчилари ва иқтидорли талабаларнинг 20 дан ортиқ мақолалари чоп этилди.

Конференция якунида академиянинг  фаол талаба қизлари, ОМХ факультетининг 1-босқич талабаси Қурбанова Нодира  ва даволаш факультетининг 2 босқич талабаси Хамраева Умидалар ўзларининг қаламларига мансуб бўлган ижод намуналарини ўзбек ва ингиз тилларида ташриф буюрган меҳмонларга ва конференция иштирокчиларига тақдим қилдилар.

Шу билан тадбирга Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг раиси ўринбосари Юлдашева Нилуфар Абдуллаевна якун ясаб, анжуман кўтаринки руҳда ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшган Тошкент тиббиёт академияси раҳбариятига, ҳусусан, маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Т.А.Бобомуратовга Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент  шаҳар хокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси номидан ўз “Ташаккурнома”ларини тақдим қилдилар.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.