Yangiliklar

Конституция- мустақиллигимизни мустаҳкамлашда ҳуқуқий асосдир

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 24 йил тулиши муносабати билан “Конституция- мустақиллигимизни мустаҳкамлашда ҳуқуқий асосдир” мавзусида 2016 йил 21 ноябрь куни  маънавий-ҳуқуқий тадбир ташкил этилди.

      Тадбирни тошкент тиббиёт академияси маънавий-маърифий ишлар буйича проректор Бобомуратов Турдиқул Акрамович очиб берди. Тадбирни ТТА маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Палванов Р.А. олиб борди. Палванов Р.А. тадбир дастури билан йиғилганларни таништириб, сўзни Республика Маънавият тарғибот маркази бош мутаҳассиси Холимов Шарофиддинга берди. Холимов Шарофиддин  конституция қабул қилиниши тарихи туғрисида маъруза қилди. Шундан сунг суз юридик фанлари доктори, профессор Омонулла Муҳамеджановга берилди. Тошкент тиббиёт академияси Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирдилар. Тадбирни ТТА маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Палванов Р.А. олиб борди. Палванов Р.А. тадбир дастури билан йиғилганларни таништириб, сўзни Республика Маънавият тарғибот маркази бош мутаҳассиси Холимов Шарофиддинга берди. Холимов Шарофиддин  конституция қабул қилиниши тарихи тўғрисида маъруза қилди. Шундан сўнг сўз юридик фанлари доктори, профессор Омонулла Муҳамеджановга берилди.

Омонулла Муҳамеджанов: Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, конституция қабул қилинганлигига 24 йил тўлиши муносабати билан унинг тарихини ва мазмун-моҳиятини талабаларга янада кенгроқ тушунтириш ва унинг бугунги кундаги аҳмиятига тўхталиш ҳақидалигини таъкидлаб ўтди.

          Ўзбекистон мустакилликка  эришгандан сунг киска вакт ичида ўз миллий ҳуқуқий асосларига эга булди. Жумладан, мустакиллигимизнинг мустахкам пойдевори бўлмиш- конституциямизга  эга булдик.1992 йил 8 декабрдаги ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида комунистик мафкура саркитларидан мутлоқо холи бўлган, ўзида халқ эрки ва иродасини  ифода этган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул килинди. Албатта ушбу конституция қуққисдан, бирданига қабул килингани йўқ. Унгача бўлган даврда конституцион комиссия тузилиб, ушбу комиссия зиммасига ҳар бир боб ва модда юзасидан чуқир тахлил ўтказиш халк билан ҳисоблашган холда, унинг фикрларини инобатга олиш, керак бўлса уларнинг таклифлари асосида лойиҳалаштириш вазифаси юклатилди.

                Ўзбекистон халки:                                    

-инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиклигини тантанали равишда эълон килиб, хозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садокатини  намоён килиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуий давлат барпо этишни кўзлаб, фукаролар тичлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур конституциясини қабул қилади.

   Конституция барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолатидир. Истиқлол йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг замирида энг аввало инсон хуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойил ётади. Ана шу каби ғоялар бундан 24 йил муқаддам қабул қилинган Бош қомусимизда алоҳида мустаҳкамланган.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

ФОТОЛАВҲАЛАР: