Yangiliklar

«Президент сайлови-демократик янгиланиш ва ислоҳотлар кўзгуси»

Тошкент тиббиёт академияси миқёсида «Президент сайлови-демократик янгиланиш ва ислоҳотлар кўзгуси» мавзусида маънавият соатлари бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган “Маънавият” ва “Ахборот” соатларида Президент сайлови жараёни, тартиб-қоидалари ва сайлов қонунчилиги иштирокчиларга тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясида 2016 йил 25 ноябрь санасида барча гуруҳлар кесимида “Маънавият соатлари” доирасида «Президент сайлови-демократик янгиланиш ва ислоҳотлар кўзгуси» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди. Маънавият соатлари ТТАнинг 51 та кафедрасида 179 та бакалавиатура гуруҳлари 44 та магистратура йўналишларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 87-02-464 сонли хатида кўрсатилган маълумоти асосида ТТА ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган слайд тақдимотлар орқали маърузалар қилинди. Маърузада сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари, сайлов тартиблари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Маърузалар жонли мулоқот шаклида бўлиб талабаларнинг савол-жавобларига бой бўлди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар: