Yangiliklar

“Ватан улуғ – бурчим муқаддас” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 28 ноябр куни Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими бошчилигида Академик лицей мажлислар залида ТТА ҳузуридаги ҳарбий факултет подполковниги Ўткир Худойберганович Акбаров ва лицей ўқувчилари ўртасида “Ватан улуғ – бурчим муқаддас” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида  йигит кишининг Ватан олдидаги, оила олдидаги муқаддас бурчлари, Армиянинг ҳалқимиз қалбидаги ўрни тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга подполковник Ў.Х.Акбаров томонидан ўқувчиларга ТТА ҳузуридаги Ҳарбий факултет тўғрисида тушунча берилиб, ҳарбий соҳадаги ислоҳатлар, бу касбнинг маъсулияти ва машаққати, қолаверса  ҳарбийлар учун давлат томонидан яратилаётган имкониятлар, бу факултетга ўқишга кириш учун топшириладиган мейъёрий жисмоний ва тест имтихонлари тўғрисида тушунчалар берилди.Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Давра суҳбати жуда қизиқарли ўтди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.