Yangiliklar

Жисмоний тарбия, спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи

Тошкент тиббиёт академиясида ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғибот этишга қаратилган ишлар ҳақида.

«Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғибот этишга қаратилган ишлар ҳақида» 

(Маърузачи: ТТА Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Бобомуротов Т.А.)

Талаба ёшлар ҳаётида  соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбияни ролини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб, бунга эришиш учун таълим муассасаларида етарли шароит яратиш ҳамда  ишларни тизимли равишда ташкил этишни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси  мустақилликкга эришиши  шарофати билан бугунги кунда Тошкент тиббиёт академиясида талаба-ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишни амалга ошириш учун академияда барча имкониятлар яратилди. Жахон  стандартларига мос келадиган “ Шифокор”  спорт мажмуаси қуриб ишга туширилди ва  спортнинг 14 та тури  (футбол, волейбол, баскетбол, гандбол,  кураш, дзюдо, теннис, оғир атлетика, бадминтон, енгил атлетика манежи ва б.) билан шуғулланишлари учун  очиқ ва ёпиқ стадионлар ишламоқда. Бундан ташқари тиббиёт академиясининг  талабалар турар жойларида 4 спорт майдончалари ( минифутбол, волейбол, баскетбол, гимнастика  комплекси) ҳам талабалар учун хизмат қилмоқда.

Тошкент тиббиёт академиясида жисмоний тарбия ва спорт ишлари амалга оширилаётган ишлар қуйида йўналишларга бўйича ташкил этилган:

  • спорт секциялари иши
  • соғломлаштириш характерига эга бўлган доимий ишлар.
  • Якшанба – тиббиёт академиясида спорт куни доирасида ишлар.
  • жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган тиббиётга оид махсус кунларга бағишланган спорт тадбирлари.
  • турли байрамлари муносабати билан ташкиллаштирилган спорт мусобоқалари.
  • махсус ойликлар муносабати билан ташкиллаштирилган спорт мусобоқалари.
  • Республика ва Тошкент шахар миқиёсидаги спорт мусобоқаларида қатнашиш
  • Тиббиёт академияси миқиёсида спорт мусобоқалари ташкиллаштириш ва ўтказиш.
  • Хотин-қизлар ўртасида спорт мусобоқалари ташкиллаштириш..

Спорт секциялари иши: Тиббиёт академиясида бугунги кунда  жами 1684 киши , шундан 9 та спорт секциясида 208 та талаба   ва соғломлаштириш секциясида 1476 киши мунтазам спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланиб келишмоқда.

Талабаларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзига ёшларни жалб этиш учун академиямиз илмий кенгаши томонидан “ Якшанба куни – спорт куни” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан куз ва бахор ойларида ҳар якшанба куни 300 тадан 700 нафаргача талаба ва ўқитувчилар очиқ ва ёпиқ стадионларда югуриш, жисмоний машқларни бажариш,  узунликка сакраш, стол теннисси, волейбол, минифутбол, баскетбол, шахмат-шашка ва бошқа) спорт турлари билан шуғулланиб келишди. Қиш ойларида хар якшанба куни 100 дан ортиқ талабалар “Шифокор” спорт комплексининг ёпиқ стадионида асосан волейбол, минифутбол, баскетбол, стол тенниси билан шуғулланишди. Шунингдек ҳар куни талабалар турар жойларидаги  5 та спорт майдончаларида талабалар жисмоний машғулотлар ва спорт билан шуғулланиб келишмоқда.

Тошкент тиббиёт академияси миқиёсида ўтказилган спорт мусобоқалари. ТТА  маънавият бўлимининг режасига асосан талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бир қатор спорт мусобоқаларини келтириб ўтмоқчимиз.

  • “ Соғлом юрт фарзандлари қудратли бўлур, қудратли элнинг фанзандлари соғлом бўлур” шиори остида ОМХ факультети талабалари ўртасида курслараро спорт мусобоқалари ташкил этди.
  • “ Камолот кубоги” – 2016 йил феврал ойида 21 кун давомида факультетлараро спорт мусобоқалари минифутбол, тош кўтариш, волейбол, стол тенниси,  шахмат шашка. Мусоқаларда  214 та талаба спортчи сифатида иштирок этди.
  • “ТТЖ дирекцияси кубоги” – 2016 март ойи жавомида 15 кун давомида турар жойлараро спорт мусобоқалари минифутбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, бадминтон, арм рестлинг бўйича мусбоқалар ташкил этилиб 300 нафар талаба иштирок этди.
  • “ Миллий спорт ўйинлари бўйича талабалар кенгаши соврини” 2016 йил 14-17 март куни   кураш, арқон тортиш, ва б миллий спорт турлари бўйича 320 нафар спорт мусобоқаларида иштирок этишди.
  • Тиббиёт академияда спорт ойилиги деб эълон қилинди ва академия кубоги мусобоқаларида 1000 дан ортиқ талабалар ҳамда профессор ўқитувчилар иштирок этди факультетлараро мусобоқаларда беллашишди.
  • “ Камолот кубоги” – 2016 йил сентябр ойида 2 ҳафта давомида факультетлараро спорт мусобоқалари тош кўтариш, миллий кураш ва арқон тортиш мусоқалари ўтказилиб 200 дан ортиқ курашч билан шуғулланиб келаётга  талабаларимиз беллашишди.
  • Профессор ўқитувчилар орасида факультетлараро спорт мусобоқаси – 25-26 сентябр  кунлари волейбол, стол тенниси, шахмат бўйича ўтказилди, мусобоқаларда 61 нафар ўқитувчилар иштирок этишди.

Турли байрамлар  мунобати билан ўтказилган спорт байрамлари, спорт мусбоқалари.

  • Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан: 1. “ Ҳарбийлар беллашганда ” харбий имтиёз билан қабул қилинган талабалар орасида 2. Факултетлараро талабалар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди.
  • Хотин қизлар қўмитаси томонидан 8 март хотин қизлар куни муносабати билан аёллар ва талаба қизлар ўртасида ананавий спорт беллашувлар ўтказилди: “Шейпинг маликалари”, стол тенниси, қувноқ стартлар, волейбол ва б. Спорт турлари бўйича 200 дан ортиқ киши беллашди.
  • “Наврўз” байрами муносабати билан “Талабалар турар жойи кенгаши соврини” – миллий спорт турлари: арқон тортиш, кураш, арм рестлинг ва б. спорт турлари бўйича ўтказилиб 100 тадан ортиқ талаба беллашиб ғолиблар тақдирланди.
  • “ Биз соғлом юрт фарзандларимиз “ мавзусида тиббиёт академиясининг аньанавий спорт байрами ўтказилди. Бу спорт байрамида 3000 дан ортиқ томошабин талаба ва ўқитувчилар, 1000 яқин парад иштирокчилари, шундан 500 дан ортиғи спорт мусобоқаларида беллашган профессор-ўқитувчи ва талабалар, 100 дан ортиқ шейпинчи аёлларимиз ҳамда спорт бўйича кўргазмали чиқиш қилган кишилар иштирокида амалга оширилди.
  • Шунингдек махсус кунлар доирасида Тошкент тиббиёт академиясида тахсил олаётган талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида 1 декабр халқаро ОИТСга қарши курашиш куни доирасида ( қувноқ стартлар), 31 май халқаро тамаки чекишга қарши курашиш куни, инсультга қарши кураш куни, отсепорозга қарши кураш кун  муносабати билан ( волейбол ва бадминтон) спорт мусобоқалари    факултетьлар кесимида академиянинг кафедралари томонидан ўтказилди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Тошкент тиббиёт академиясида  бугунги кунда талаба  ёшларни жисмоний ва спорт ишларига жалб қилиш,  бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, талаба ёшлар ҳаётида  соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбияни ролини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар талаба ёшларни жисмоний ва маънавий соғлом, мустақил фикрлайдиган, чуқур билимли, кенг дунёқараш, қатъий ҳаёт позициясига эга, турли маънавий таҳдидларга қарши кураша оладиган, жасур,  бақувват,  ғурурли, интилувчан, изланувчан ва ташаббускор бўлиб  тарбияланишига хизмат қилади.

Презентация: «Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғибот этишга қаратилган ишлар ҳақида»

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.