Yangiliklar

ТТА да И.А.Каримов таваллуд кун муносабати билан кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда

  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясида “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон Давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига қўшган улкан ҳиссаси” мавзусида маънавий – маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тадбирларни ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари А.Раззоқов ва Ғ.Ўтаевлар томонидан тайёрланган тақдимот маърузалари орқали талабаларга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёт йўллари, машаққатли фаолияти, Ўзбекистон Республикасининг Мустақилликка эришиш остонасидаги мардонавор ҳаракатлари, мамалакатимизнинг 25 йил ичида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, спорт, илм-фан ва барча соҳаларда ривожланишининг Ўзбек модули асосида дунёнинг ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиққанликлари, ахолининг турмуш сифати ошганлиги, халқнинг давлатга бўлган ишончи шаклланганлигини тарихий далиллар асосида маърузалар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирларда талабалар улуғ ажодимизнинг ёшларни ўз фарзандларим, менинг болаларим ҳеч кимдан – ҳеч қачон кам бўлмайди деган фикрларини ғурур билан таъкидладилар. Дар ҳақиқат Ўзбекистон ёшлар мамлакати, ҳар бир олиб борилаётган ислоҳотлар замирида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват, маънавий етук шахс бўлиб камол топишига қаратилган сиёсат олиб борилиши мамлакатнинг эртанги кунини, келажаги  буюклигидан далолат беради.

Фотолавҳалар: