Yangiliklar

“Битирувчи талабалар билан мулоқот” номли тадбир бўлиб ўтди

  2017 йилни  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” йили деб эълон қилиниши муносабати билан  2017 йил 15 февраль куни Туркистон санъат саройида Тошкент тиббиёт академиясининг юқори курс ва битирувчи  курс талабалари билан учрашиш, уларни касбга йўналтириш, битирувчиларни тиббиёт тизимининг бирламчи бўғини – қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга жойлашишиниташкил этиш масалаларига бағишланган “Битирувчи талабалар билан мулоқот” деб номланган  тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Тошкент тиббиёт академиясининг рахбариятини юқори курс ва битирувчи  курс талабалари билан учрашиш, уларни дардини эшитиш, тиббиёт соҳасида бўлиб ўтаётган  ислоҳотлар бўйича мулоқот билан ўртоқлашиш, талабаларни  касбга йўналтириш, битирувчиларни тиббиёт тизимининг бирламчи бўғини – қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда тез тиббий ёрдам марказларига ишга жойлашишига кўмаклашиш. Шунингдек, Республика ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида, айниқса  ижтимоий соҳани ривожлантиришда  тиббиёт тизимини олдига қўйилган вазифалар: оналик ва болаликни муҳофаза этиш,  аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини  оширишда тиббиёнинг бирламчи бўғини ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамини янада такомиллаштириш, тиббиёт таълимини  ташкил қилишда янгича ёндошиш ва шу каби бир қатор ўта долзарб  масалаларни  муҳокома қилиш бўлди.

Тадбир давомида битирув бакалавиатура магистратура йўналишларининг битирувчи курс талабалари томонидан бевосита очиқ мулоқот бўлиб, улар институт раҳбариятига ўзларини қизиқтирган бир нечта саволлар ва таклифлар билан мурожаат қилишди.

Таъкидлаб ўтиш керакки сўнгги вақтларда Зангиота туманидаги 28 та ҚВП ва Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникаларда  ўқитишни ташкил қилиш мақсадида 6-7 курс талабаларини ва ўқитувчиларни бириктирилиши   бир томондан талабаларни УАШ шифокори тайёрлаш сифатини оширишга ҳизмат қилса, иккинчи томондан уларни  кунлик  патронажларга чиқиши,  ҳар бир хонадонга кириб аҳоли билан мулоқотда бўлиши, тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзи, рационал овқатланиш  қоидаларини тушунтириш тўғрисидаги тавсиялари тиббий хизмат сифатини янада оширишда ёрдам беради. 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.