Yangiliklar

Эълон. Илмий-амалий анжуман ўтказилиши режаларштирилмоқда

Жорий йил 24 февраль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университетида “Ўзбекистонда таълим, фан ва маданиятнинг модернизациясини таьминлашда Ислом Каримовнинг роли” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилиши режаларштирилган. Ушбу анжуманда ўз мақолалари билан иштирок этувчи профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, талаба-ёшлар анжуман ахборотномаси асосида иштирок этишлари мумкин. Мақолалар 15 февралга қадар қабул қилинади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

__

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январьдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2744-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2017 йил 24 феврал куни Тошкент давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишланган “Ўзбекистонда таълим, фан ва маданиятнинг модернизациясини таьминлашда Ислом Каримовнинг роли” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланиши Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов номи билан боғлиқдир. Анжуман доирасида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, Ўзбекистон Республикасини мустақил ва демократик давлатга айлантиришдаги юксак хизматлари, республика таълим, фан ва маданиятини ривожлантиришда амалга оширган тенгсиз ишлари тўғрисида мунозара олиб борилади.

Анжуман якуни бўйича мақолалар тўплами чоп этилади.

Маърузани расмийлаштириш талаблари:

Маъруза ҳажми А4 форматда, Times New Roman шрифтда 14 ўлчамда, 1 интервал оралиқда, юқори, ўнг ва чап томондан 2 см, пастдан 2,5 см жой қолдирган ҳолда тўлиқ 4 бет бўлиши керак;

Маъруза матнлари ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади.

Биринчи қаторда мақоланинг номи саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфларда, иккинчи қаторда муаллифнинг исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони, иш жойи ва шахар номи кўрсатилади ва янги қатордан матн ёзилади. Мақолада келтирилган рақамлар ва далиллар асосланган бўлиши керак. Матн охирида фойдаланилган манбалар рўйхати келтирилиши лозим.

Мақолалар матни таҳрир қилииган ҳолда иш жойидан “Эксперт хулосаси” билан тақдим этилиши шарт. Мақола матнлари таҳрир қилинмайди, ўзгартиришлар киритилмайди. Анжуман мавзусига мос келмайдиган маколалар тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифларга қайтарилмайди. Тақдим этилган ахборотнинг тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгардир.

 

Мақолалар 1 нусҳада қогоз ва электрон шаклда ташкилий қўмитага 201 йил 15 февралгача топширилиши керак. Вилоят ОТМ иштирокчилари маърузаларини электрон почта манзили бўйича (e-mail:  nich-tstu@rambler.ru) жўнатишлари мумкин.

Муаллифлар тўғрисидаги маълумотлар анкета бўйича алоҳида варакда берилади.

Тақдим этиладиган мақолалар анжуман мавзусига мос ва мақсадига мувофиқ бўлиши шарт.

Ташкилий қўмита томонидан ижобий маъқулланган мақолалар тўплам шаклида чоп этишга тавсия этилади.

Мурожаат учуп манзил:

100095, Тошкент ш., ТошДТУ, Университет кўчаси, 2-уй. Бош бино, Илмий-тадқиқот қисми, 409 хона. Масъул: Кушимов Б., Касимов Б.

Телефонлар: 227-19-56, Факс: (+99871)246-42-01.

e-mail:  nich-tstu@rambler.ru

Анжуман иштирокчиси анкетаси

Муаллиф фамилияси, исми, шарифи (тўлиқ)  
Иш жойи, ОТМ (ташкилот) номи  
Лавомизи, илмий даражаси, унвони  
Илмий маъруза номи  
Контакт телефони (факс)  
Электрон почта (e-mail)  

 

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.