Yangiliklar

«8-март – халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан бадиий кеча ташкил этилди

2017 йилнинг 3 март кунидаги ТТА маънавият ва маърифат бўлими томонидан ташкил этилган “8-март – халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан ташкил этилган бадиий кеча тантаналари билан уланиб кетди.  Пойтахтимиз марказидан ўрин олган Рус Давлат академик драмма театрида ташкил этилган бадиий кечада академиямизда кўп йиллардан бери фаолият юритиб келаётган аёл профессор-ўқитувчиларимиз муносиб тақдирланиб, тантанали байрам дастури ва театр жамоаси томонидан “Тетки” номли комедик спектакли томошаси беқиёс таассуротлар қолдирди.

ТТА ректори Л.Н.Туйчиев ва академия маъмурияти томонидан академиямизда узоқ йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаёган аёл профессор-ўқитувчилар ва ходимлар жумласидан Насриддинова Наима Набиевна (Тиббий педагогика факультетининг факультет ва госпитал терапия кафедраси профессори), М.Т Рустамова (1-ички касалликлар кафедраси профессори), Сабирова Рихси Абдукадировна (Тиббий ва биологик кимё кафедраси профессори), Халимова Ханифа Мухсиновна (Асаб касалликлари кафедраси профессори), Бабажанова Гулжахон Саттаровна (Акушерлик ва гинекология кафедраси профессори), Қодирова Маъсуда Абдукаримова 75 ёш (Информатика, биофизика ва нормал физиология кафедраси доценти), Худайберганова Ноила Хамитовна (УАШ кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кафедраси ассистенти), Сатибалдиева Насиба Ражабовна (1 – болалар касалликлари кафедраси ассистенти), Абдусагатова Шахноз Шукуровна (2 – болалар касалликлари кафедраси доценти), Рахматова Фатима Ўткировна (1 ички касалликлар кафедраси ассистепти), Усмонова Шахноза Фахриддиновна (Академик лицей ва касб-хунар коллежлар билан ишлаш бўлими бошлиғи), Шермухаммедова Наргиза Суратовна (Илмий бўлим услубчиси), Худдиева Гулчехра (АРМ бўлими ходими), Шоисломова Умида Шомуратовна (Тест маркази услубчиси), Зоидова Шахноза (7 ТТЖ коменданти), Қодирова Феруза Собировна (“Шифокор” спорт мажмуаси фарроши), Илясова Рухсора Илхомовна (Режа ва молия бўлими услубчиси), Алимова Сабохат Газиевна (Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси) лар хизматлари муносиб эътироф этилиб эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими услубчиси
Полванов Расулбек Бахтиярович

 

Яшашдан ҳеч маъно бўларми,
Гул бўлурми, раъно бўлурми,
Ёр бўлурми, она бўлурми?-
Бу дунёда аёл бўлмаса.

Бу тириклик, хаёт бўлурми,
Куй булурми, баёт бўлурми,
Тожмаҳаллар бунёд бўлурми?-
Бу дунёда аёл бўлмаса.

Жалолиддин, Темурбек қайда,
Алишеру Улуғбек қайда?
Бўлармиди йўқликдан пайдо?-
Бу дунёда аёл бўлмаса.

Ёзиларму шеъру достонлар,
Тинч бўларми еру осмонлар,
Туғиларми юртга посбонлар?-
Бу дунёда аёл бўлмаса.

Ёлғизликнинг чекиб ғамини,
Тўлдиролмай кўнгил камини,
Ўчирардик ҳаёт шамини,
Бу дунёда аёл бўлмаса.

Фотолавҳалар: