Yangiliklar

АКАДЕМИЯДА ЭНГ НАМУНАЛИ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ АНИҚЛАНДИ

Тошкент тиббиёт академияси талабалар турар жойларида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, талаба-ўқувчиларни турмуш шароитини яхшилаш мақсадида “Энг намунали талабалар турар жойи” кўрик-танлови ўтказилди. Бунинг учун академияда махсус ишчи гуруҳ тузилиб, унинг таркибига академия бош мураббийи, маънавият ва маърифат бўлими, ТТЖ дирекцияси, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Камолот” ЁИҲ киритилди. Кўрик-танлов натижаларига кўра:

  1. “Энг яхши қават” 7-сонли ТТЖ 3-қават бино бошлиғи Зоидова Шахноза
  2. “Энг яхши хона” 5- сонли ТТЖ А қанот 302 хона М.Рахмонова ва Г.Норматова
  3. “Энг яхши талабалар турар” жойи 3-сонли ТТЖ бино бошлиғи Комил Хончаев
  4. “Энг ибратли йигит” 8-сонли ТТЖ сардори тиббий-профилактика факультети талабаси Насридинов Мавлон
  5. “Энг ибратли қиз” 5-сонли ТТЖ тиббий-педагогика факультети талабаси Мирзаева Шахзода
  6. “Энг яхши китобхон” 4-сонли ТТЖ даволаш факультети талабаси Пўлатова Сарвинозлар деб топилди. Тадбир сўнгида ғолибларга академия ректорининг махсус дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.