Yangiliklar

“Наврўз” умумҳалқ байрами муносабати билан “Талабалик баҳори – 2017” миллий фолкльор фестивали бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 март санасида Тошкент тиббиёт академиясида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Талабалик баҳори – 2017” миллий фолкльор фестивали бўлиб ўтди. Фестивални ўтказишдан асосий мақсади академияда таълим олаётган талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавий ва маданий савиясини бойитиш, муқаддас ватанга садоқат руҳини ошириш, санъатга бўлган иштиёки ва қизиқишларини юксалтириш, шунингдек миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш. Тадбирни академиямиз ректори Л.Н.Туйчиев ва “Ёшлик” талабалар шахарчаси хокими Қ.Р.Шоназаровлар очиб беришди.

Барча факультет жамоалари қуйидаги чиқишлар билан иштирок этдилар:

1.“Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаъатлари” йилига бағишлаб саҳна кўриниш (Одам савдоси, наркомания, тероризмга қарши кураш каби мавзулардан иборат).

  1. “Наврўз” байрамининг келиб чиқиш тарихини ўз ичига қамраб олган миллий урф-одатларимиз, сумалак, хосил байрами, тўй хашамлар, лапар ва ўланлар, шунингдек ҳар бир воҳанинг ўзига хос урф-одатларидан (ёр-ёрлари, рақс, қўшиқ-куйлар, аския чиқишлар) тузилган бадиий концерт дастурини намойиш этиш.
  2. Шеърият танлови “Юртим жамоли”, “Наврўз”, “Миллий қадриятларимиз” мавзуларида ёш қаламкашлар ижодидан шеърий намуналар.
  3. Ҳар бир факультет ўзининг кўрсатилган майдонига “Юртим жамоли”, “Наврўз”, “Баҳор байрами” мавзусида ёш хаваскор рассомлар ижодидан намуналар, баннерлар кўргазмасини ташкил этишди.

Жамоалар қуйидаги кетма-кетликда ўз чиқишларини намойиш этишди.

  1. ОМХ факультети “Тўмарис” жамоаси
  2. Даволаш факультети “Истиқбол” жамоаси.
  3. Тиббий-педогогика факультети “Келажак ниҳоллари” жамоасини
  4. Тиббий-профилактика факультети “Ниҳол” жамоаси.

Тадбир сўнгида қуйидаги йўналишлар бўйича тадбирда фаол қатнашган факультет жамоалари тақдирландилар:

  1. “Энг намунали факультет” – Тиббий-профилактика факультетининг “Ниҳол” жамоаси
  2. “Энг жозибали оммавий рақс

1). ОМХ факультетининг “Тўмарис” жамоаси раққоса қизлари.

2). Тиббий-профилактика факультетининг “Ниҳол” жамоаси раққоса қизлари.

  1. “Энг назокатли раққоса”
    • Тиббий-профильактика факультети талабаси Сайловиддинова Мавлюда
    • Тиббий-педагогика факультети талабаси Отахонова Фазилат
  2. “Хуш овоз хонанда”
    • Даволаш факультети талабаси Юсупов Асрор.
    • Тиббий-педагогика факультети талабаси Мардонова Фарангиз
  3. “Энг мазмунли саҳна кўриниши” – Тиббий-педагогика факультетининг “Дармон” театр студиясининг “Оила муқаддас туйғу” номли саҳна кўриниши
  4. “Миллийлик тимсоли” – фольклёр чиқиши – ОМХ факультетининг “Тўмарис” жамоаси.
  5. “Шеъриятимиз келажаги”
    • Даволаш факультетининг ёш шоир қаламкаши Кимсанов Муслимбек.
    • Тиббий профильактика факультети талабаси Сайфуллаев Достон.
  6. “Иқтидорли муйқалам устаси”.
    • ОМХ факультети ижодкорлари.
    • Тиббий профильактика ижодкорлари.
  7. “Энг яхши сухандонлар” жуфтлиги Даволаш факультети сухандонлари деб топилди.

 Тадбир сўнгида барча ғолибларга академия ректорининг махсус дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.