Yangiliklar

Академик Искандаров Т.И. билан учрашув

2017 йил 24 апрел куни ТТА Тиббий профилактика факультети талабаларининг академик   Искандаров Тўлқин Искандарович билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 30 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиклари ва таниқли олимлар билан учрашув ўтказган эди. Юртбошимиз ўзларининг давлат бошқаруви ва мамлакатимизнинг юксак даражага олиб чиқиш учун ана шундай етук олимларга суянишини таъкидлаб ўтган эдилар. Ҳар бир олий таълим муассасасида академикларни бириктириш масаласини ҳам кўтарган эдилар. Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти бундай учрашувларни ташкил этмоқда. Бугунги учрашувда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Искандаров Тўлқин Искандарович билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Давра суҳбатини ТТА Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор проф. Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб бердилар. Шундан сўнг  академик Искандаров Тўлқин Искандаровичга ҳаёти ва фаолиятига  бағишланган тақдимот намойиш этилди.

Сўз академик Искандаров Тўлқин Искандаровичга берилди. Искандаров Тўлқин Искандарович талабаларга ўз фаолиятининг асосий жиҳатларини гапириб бердилар. Талабалар томонидан кўплаб саволларга жавоб бердилар.

ТТА Тиббий профилактика факультети декани доц. М.У.Кулманова ва академик лицей директори А.Шермуратовлар ҳам узтозларига бўлган ҳурматни илиқ сўзлари билан билдириб ўтдилар.

Академик Искандаров Тўлқин Искандарович билан бўлган суҳбат талабалар учун ўчмас из қолдирди десак хато қилмаган бўламиз.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.