Yangiliklar

Диний экстремизм ғояларини олдини олиш бўйича тадбир бўлиб ўтди

        Дунё яралибдики, тинчлик-осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда. Чунки, биринчи галда осуда ҳаёт, яратувчан меҳнат ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боғлиқ.  Аммо азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби нисбий кучлар бўлганидек, инсон  ҳаётига рахна солувчи офатлар ҳам мавжуд. Улардан бири эса ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солаётган ва ҳозиргача ечимини топмай келаётган диний экстремизмдир. Диний экстремизни олдини олиш, унинг салбий оқибатлари нафақат бир фуқаро, оиала балки бутун бир халқнинг гено фондига салбий таъсир кўрсатишини назарий ва амалий мисоллар орқали намоён бўлади. Статистик маълумотларга  кўра бир йилда дунё бўйича 1 миллион 300-400 мингдан ортиқ инсонлар диний экстремизм жабр дийдасига айланишади. Энг ачинарлиси, бу статистик маълумотларнинг катта қисми ёшларга тенг келгани хар бир инсонни, ёшлар билан янада тарбия жараёнини оширишга ундаши, огоҳликни кучайтиришга бор эътиборини қаратиши лозимлигини замоннинг ўзи тақозо қилмоқда.

         Шу муносабат билан 2017 йил 3 апрел санасида Тошкент тиббиёт Академияси қошидаги академик лицей залида диний экстремизм ғояларини олдини олиш бўйича  маънавий-маърифий ва профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни, ТТА Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб, бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши, айниқса, диний экстремизм ва унинг салбий оқибатларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши  маърифат илми билан қарши курашишни кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, Тошкент тиббиёт академиясида ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ ва ТҚКБ бошлиғи ўринбосари А.Х.Шукуров ўз фикр ва мулоҳазаларини ўртоқлашиб, онг ва тафаккуримиз ўзгариб, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида халқимизнинг шахсий, умуммиллий мақсадлар муштараклигига ҳамда ғоявий бирликка интилиш ҳисси уйғониш асносида бизнинг мустақил юксалиш натижаларимизни кўра олмайдиган, маънавий қадриятларимизни қадрсизлантиришга қаратилган ғоявий таҳдидлар ҳамон  давом этаётганлигини, маданиятсиз ва инсоний ҳислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар  қабиҳ ишга қўл уришлари ҳамда ҳозирги кунларда терроризм янги шакл олиб, энг замонавий қуроллардан фойдаланиш орқали қабиҳ ниятларини амалга ошираётганликлари ҳеч кимга сир эмаслиги хақида қисқача тўҳталиб ўтди.

          Шундан сўнг ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси АА.Раззоқов ўз маърузаси тақдимоти билан иштирок этиб, жумладан, янги аср бўсағасида қонли урушлар, ҳарбий юришлар, иқтисодий исканжага олишлар ўрнига мафкуравий воситалар ва маънавий «қурол»лар воситасида одамларнинг тафаккури, онги ва дунёқарашини эгаллашга уринишлар тобора кўзга ташлана бошлаши, бу курашда бошқа ҳудуд ва халқларни ўзига қарам қилиш учун очиқ кўриш ва сезиш қийин бўлган усул ва воситалар, хусусан, маънавий бузғунчилик услублари қўлланилмоқда деб таъкидлаб ўтди.

Бу курашнинг моҳияти фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойилида олиб борилади. Юртимиздаги барқарор ижтимоий – иқтисодий вазият, кучли ижтимоий сиёсат, миллий ғоя негизида мафкуравий тарбия ва маънавий – маърифий тарғибот ишлари, халқимизнинг ўз эътиқодига содиқлик тамойилларини аллақачон аниқ белгилаб олганлигини таъкидлаш лозим.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

Қизғин суҳбатдан сўнг ТТА Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Т.А.Бобомуратов тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

 

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.