Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

ОТМлар ўртасида “Камолот кубоги” футбол турнири ўтказилди!

Жорий йилнинг 19-22 апрель кунлари футбол бўйича “Камолот кубоги-2017”нинг Тошкент шаҳар босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Тошкент тиббиёт академиясининг “Шифокор” жамоаси F (Ф) – гуруҳида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университетлари билан куч синашди.

  19-апрель куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан бўлиб ўтган ўйинда академиямизнинг “Шифокор” футбол жамоаси 5:3 ҳисобида ютган бўлса, 20-апрель кунги Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университетини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллаб чорак финал ўйинига йўлланмани қўлга киритди.

21-апрель кунги Н (Ҳ) – гуруҳи ғолиби Тошкент ахборот технологиялари университети жамаоси билан муросасиз кечган учрашувда жамоамиз 2 тўп фарқи билан орқада қолаётган бўлсада учрашув якунигача рақиб дарвозасига 3 та гол уришни уддасидан чиқиб, умумий 3:2 ҳисобида устун келиб мусобақанинг яримфинал босқичига чиқди.

  Яримфинал ўйинида мусобақанинг 2 карра ғолиби Тошкент ирригация ва милиорация институтининг “Ирригатор” жамоси билан куч синашиб 2:4 ҳисобида имкониятни бой беришган бўлсада, жамоамиз мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи 3-ўрин соҳиби бўлди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

   Шу ўринда барча учрашувларда жамоани ютуқларига ўзининг катта хиссасини қўшган жамоа сардори Бойқобилов Лочинга академиямиз раҳбарияти томонидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Тақдирлаш маросими 26-апрель куни соат 1600да Пахтакор стадионида!

   Билетларни академиянинг маънавият ва маърифат бўлимидан, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси Илхом Отажонов ёки “Шифокор” жамоаси аъзоларидан олишингиз мумкин.

Тошкент тиббиёт академиясининг “Шифокор” футбол жамоаси аъзолари:

Ф.И.Ш. Факультети ва курси
1. Бойкобилов Лочинбек Жалолович Тиббий-профилактика, 3-курс, жамоа сардори
2. Нематов Абдурашид Абдуғаффор ўғли Тиббий-профилактика, 5-курс
3. Йўлдошев Суннатали Умарали  ўғли Тиббий-профилактика, 5-курс
4. Тўхтаев Сирож Валамад ўғли Ҳарбий-тиббий, 6-курс
5. Махмудов Сардор Сайфулла ўғли Бактериология ва вирусология йўналиш 1-курс магистри
6. Акрамов Асомиддин Хасан ўғли Даволаш, 6-курс
7. Алимов Саидрахим Исмаилович Тибби-педагогика, 5-курс
8. Миргалиев Хуршид Рахматович Спорт тиббиёти йўналиш 1-курс магистри
9. Юсупов Шахбоз Баходир ўғли Даволаш, 5-курс
10. Абдукаримов Бобур Абдурасул ўғли Даволаш, 6-курс
11. Наркенов Бойбўлсин Одилбек ўғли Тибби-педагогика, 1-курс
12. Ахмедов Зокир Шербой ўғли Даволаш, 2-курс
13. Иноятов Исломжон Ғайрат ўғли Тибби-педагогика, 1-курс
14. Мухаммадиев Сардор Анварович Тиббий-профилактика, 6-курс
15. Жумабоев Зохиджон Хасанбой угли Даволаш, 2-курс
16. Қорабоев Зафар Адилжанович Тиббий-профилактика, 5-курс
17. Расулов Элёр Аъзам ўғли Даволаш, 4-курс
18. Ибодуллаев Азиз Зарифбой ўғли Даволаш, 3-курс

Фотолавҳалар: