Yangiliklar

“Ёшлар ва китобхонлик: анъанавий ва замонавий усуллар”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги  Ф-4789-сонли фармойишини ижросини таъминлаш мақсадида  Тошкент тиббиёт академиясида  24 апрель куни, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, улар орасида бадиий жиҳатдан юксак интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабларни ўрганиш мақсадида “Ёшлар ва китобхонлик: анъанавий ва замонавий усуллар” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент тибиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб берар экан, ТТА талабалари ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, талабалар ўртасида китоб мутолаасини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар ва шахс камолотида китобнинг роли беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбирда Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Рахимбой Жуманиёзов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо шоирлар Нодир Жонузоқ ва Воҳид Луқмон иштирок этиб тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад – ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли салбий иллатлардан асраб, маънавий дунё қарашини кенгайтириш, китобга бўлган муҳаббатини уйғотишдан иборатлигини таъкидлаб ўтдилар. Китобга меҳр қўйган, китоб орқали дунёни англаган инсон ёмонликдан йироқ бўлади, доим эзгулик ҳақида ўйлайди, эзгу ишларни амалга оширишга интилади. Шунинг учун биз, ота-оналар, устоз-мураббийлар, барчамиз ёшларни болаликдан китобга ошно этишимиз, бу борада ўзимиз шахсий ибрат кўрсатишимиз лозим деб таъкидлади.

  Тадбирда китоб ҳақида шеър ва ривоятлар айтилди, очиқ дарс тарзида китоб тақдимотлари ўтказилдиЖумладан,  303-гурух Даволаш факультети талаба Туймуродова Нигора “Тафаккур”шеъри билан,  303-гурух Тиббий педагогика факультети Қаноатова Шахзода Нодир Жонузоқнинг“Мактуб” шеъри билан, 204 гурух ОМХ факультети Одинаматова Шаҳзода Воҳид Луқмоннинг “Ватан” шеъри билан, 202-гурух ОМХ Абдуллаева Бибисора “Она” шеъри билан тадбирга файз улашишди. Тадбир сўнггида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, бундай тадбирларни кўпроқ ташкил этиш таклифини билдирдилар.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.