Yangiliklar

“Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз: Ёшлар чекишга қарши”

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”  ижросини таъминлаш мақсадида “Чекишга қарши кураш” тарғиботи ойлиги доирасида Тошкент тиббиёт академияси Тиббий-профилактика факультети  Умумий ва радиацион гигиена кафедраси томонидан 19.05.17. куни  2- ўқув биноси  фаесида  “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз: Ёшлар чекишга қарши” мавзусида талабаларнинг ижодий ишлар кўргазмаси ўтказилди.

  Кўргазмага ТТА ректори Туйчиев Л.Н., ўқув ишлар проректори  Тешаев О.Р., маърифат-маънавият ишлари проректори Бобомуротов Т.А. ҳамда бир қатор кафедра мудирлари, профессор ўқитувчилар  талабалар ташриф буюрдилар.

   Кўргазмада  “Биз чекишга қаршимиз”, “Гиёҳвандлик –аср вабоси”, “СПИД-аср муаммоси”, “Тўғри овқатланиш-саломатлик гарови”  мавзуларидаги жами  250 дона расм-плакатлар намоиш этилди. Чекишга қарши тайёрланган  буклетлар сони  50 дан ортиқ, хамда 100 га яқин “Соғлом турмуш тарзи –аҳолига” деб номланган   маърузалар тўплами. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи талабалар томонидан тасмага олинган 4 та  фильм намоиши ва” Зарарли одатларнинг инсон организмига салбий таъсири” хақидаги  5 та видеоролик намоиш этилди.

   ТТА ректори, профессор Тўйчиев.Л.Н. тадбир давомида талабаларнинг ижодий ишлари билан танишиб, энг яхши ижодий иш муаллифларига саволлар билан мурожат қилди. ТТА маърифат-маънавият ишлари проректори Т.А.Бобомуротов  йиғилган талабаларга  ўтказилаётган тадбирнинг  мазмун –моҳияти ва аҳоли саломатлигини сақлашдаги ўрни ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг Умумий ва радиацион гигиена кафедраси мудири Ф.И.Саломова, шу кафедранинг маънавият ишларига жавобгар  Л.Қ. Абдуқодировалар  сўзга чиқиб кўргазма шартлари билан таништирдилар. Шундан сўнг ташкил этилган кўргазмалар намойиши ўтказилди.   3-курс даволаш ҳамда тиббий-педагогика факультети талабалари томонидан чизилган расм- плакатлар ичида энг яхшиси деб  даволаш факультети талабалари – Анарбоев Зайниддин, Отамухамедов Мухамадали, Чориев Азимнинг ишлари баҳоланди.

Шу билан бирга энг яхши буклет тайёрлаб келган талаба хам аниқланди, булар 3-курс даволаш факультети талабалари Фарходова Мохинабону хамда  Мамараимов Комол.

  “Соғлом турмуш тарзи –аҳолига” мавзусидаги маъруза матнлари ичида энг яхши маъруза деб- тиббий-педагогика факультети 7-курс талабалари Баходирова Фарида хамда Правоторова Татьяналар  иши деб топилди.

  Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи талабалар томонидан тасмага олинган фильмларнинг энг яхшиси – тиббий-профилактика факультети 3- курс талабаси – Г.Шомансурова   томонидан яратилган фильм  деб топилди.

Барча ғолиб талабаларга кафедра томонидан тайёрланган совғалар хамда ТТА ректори томонидан имзоланган сертификатлар тақдим этилди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

1 Comment

Click here to post a comment

Давлат Араббоевичga fikr bildirish Cancel reply

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.