Yangiliklar

“Гепатит С: глобал эпидемиология ва назорат қилиш стратегияси” мавзусида муаммоли маъруза ўтказилди

23-май 2017 йил. Тошкент тиббиёт академиясида Тиббий – профилактика факультети Эпидемиология кафедраси томонидан ташкиллаштирилган муаммоли маъруза бўлиб ўтди.

Маърузани Америка Қўшма Штатлари касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш маркази вирусли гепатитлар ва глобал соғлиқни сақлаш  бўйича директор муовини  Ф. Аверхофф ўқиди. Маъруза инглиз ва рус тилларида олиб борилди,  мавзуси:

Гепатит С: глобал эпидемиология ва назорат қилиш стратегияси”

Иштирокчилар: Академик лицей ва коллежлар бўйича ишлари проректори С.Р.Баймаков, Тиббий – профилактика факультети декани, т.ф.д. М.У.Қулманова ва деканат ходимлари, Эпидемиология кафедраси мудири т.ф.д.Матназарова Г.С, профессор Миртазаев О.М. ва кафедра ходимлари, тиббий – профилактика факультети  5- курс  талабалари ва магистрлар.

Маъруза қизиқарли ўқилди, тинловчиларда қизиқиш уйғонди. Берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарилди.

Маъруза ТТА қошидаги лицей залида 10 20 -1155  ўтказилди.

Фотолавҳалар: