Yangiliklar

“Шифокор” футбол жамоаси финалда !!!

shifokor-final-futbol-kamolot

    Олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний ривожланишига кўмаклашиш, футболга бўлган қизиқишларини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига доимий жалб қилиш мақсадида ўтказилган “Камолот” кубоги” республика мусобақасининг финал босқичига Сурхондарё вилояти мезбонлик қилди.

   Ушбу мусобақада академиямизнинг “Шифокор” футбол жамоаси Тошкент шаҳар босқичи 3-ўрин сохиби сифатида иштирок этди. Мусобақа олдидан ўтказилган қуръа ташлаш натижаларига кўра жамоамиз “А” гуруҳида Урганч Давлат университети, Тошкент Давлат техника университети ва Тошкент фармацевтика институтлари билан бирга куч синашган бўлса, “Б” гуруҳда Тошкент ирригация ва милеорация институти, Бухоро Давлат университети, Жиззах политехника институти ва Наманган Давлат университетлари ўзаро беллашди.

   Гуруҳ ўйинларида жамоамиз Урганч давлат университети билан 2:2, Тошкент ффармацетика институти билан 1:1 ҳисобида дурранг, Тошкент Давлат пполитехника институтини эса 2:1 ҳисобида ютиб, жами 5 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаб яримфиналга чиқди.

   Яримфинал босқичида “Б” гуруҳида 1-ўринни олган Наманган Давлат университети жамоаси билан куч синашиб асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Мусобақа низомига кўра пенальтилар сериясида 4:3 хисобида ғалаба қозонган жамоамиз финалга йўл олди. Иккинчи яримфинал ўйинида Тошкент Давлат техника университети ва Тошкент ирригация ва милеорация институти талабалари ўртасида бўлиб ўтди, унда пенальтилар бўйича Тошкент ирригация ва милеорация институти жамоаси ғалаба қозонди.

Финал ўйини Фарғона водийсида ўтказиладиган “Талабалар баҳори” фестивали доирасида ўтказилиши режалаштирилган.

Фотолавҳалар: