Yangiliklar

МАГИСТРЛАРГА ДИПЛОМ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

magistrlar-2017

1997 йилнинг 29 августида қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида мамлакатимизда узлуксиз таълимнинг янги механизми ишлаб чиқилди. Дастур ижросини амалда таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 6 июнь санасида Тошкент тиббиёт академиясида олий таълим тизимининг энг муҳим бўғини – магистратура мутахассислигини 2016-2017 ўқув йили битирувчиларига магистрлик дипломини топшириш мақсадида тантанали маданий–маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни  Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев кириш сўзи билан очиб берар экан, олий таълим тизимида магистратура босқичининг ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил тўҳталиб ўтиб, узоқ, машаққатли, айни пайтда шарафли илм йўлини босиб ўтган 235 нафар магистратура босқичи битирувчи талабаларига диплом топширилди.

Бундан ташқари, тантанали маданий–маърифий тадбирда  ўқув ишлари проректори О.Р.Тешаев, илмий ишлар проректори Ш.А. Боймуродов, маънавий-маърифий ишлар проректори Т.А.Бобомуратов, магистратура бўлими бошлиғи А.А. Имамов ва магистратура босқичининг битирувчи талабаларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирокида янада қизғин тус олди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

ФОТОЛАВҲАЛАР: