Yangiliklar

Ректор Л.Туйчиевнинг академик лицей ўқувчилари билан учрашуви

rektor-uchrashuv-07

Жорий йилнинг 7 июн куни ТТА қошидаги Академик лицей мажлислар  залида Тошкент тиббиёт академияси  ректори Л.Н.Туйчиев  ва лицейнинг 2-3 курс ўқувчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўйича проректор С.Р.Баймаков, бўлим бошлиғи  Ш.Ф.Усманова,  коллеж директори А.Р.Шермуратов ва коллеж педагоглари иштирок этдилар.

Ректор Л.Н.Туйчиев томонидан ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, тиббиётдаги ислоҳотлар,  тиббий олий таълимни такомиллаштириш  бўйича Президент  Қарорларининг моҳияти тўғрисида тушунчалар  берилди.  Шунингдек,  2017-2018 ўқув йили қабул квоталари ҳақида батафсил маълумотлар  видеослайдлар орқали намойиш этилди.  Ҳозирда ўқув жараёнида амалий ва назарий таълимнинг нисбати 50/50 бўлганлиги, Ахборот ресурс ва моддий-техник базани янада кучайтириш лозимлиги тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Учрашувда академик лицейнинг тажрибали  педагоглари ва ўқувчилари сўзга чиқдилар ва ўзларини қизиқтирган  саволларга Академия ректори Л.Н.Туйчиев томонидан жавоблар олдилар.

Академик лицей ва
коллежлар билан ишлаш бўлими

ФОТОЛАВҲАЛАР: