Yangiliklar

Ҳарбий-тиббиёт факультети ташкил топганлигининг 5 йиллик юбилейи

harbiy-yubiley

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети ташкил топганлигининг  5 йиллиги маросимига бағишланган тантанали тадбир 2017 йил 10 июль куни бўлиб ўтди.

   Давлатнинг куч-қудрати ва имкониятларига унинг армиясини жанговар қобилияти ва жанговар тайёргарлигига қараб баҳо берилиши бежиз эмас.          Ҳарбий тиббиёт фанини ривожланишида, ҳарбий тиббиёт хизматини ташкиллаштиришда услубий ёрдам кўрсатадиган Қуролли Кучлар тизимидаги марказ ҳисобланган Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети Миллий армиямизнинг қудратидан далолат берувчи олий ҳарбий билим юрти ҳисобланади. Бугун ушбу билим маскани ташкил этилганлигининг 5 йиллигини  катта тантана билан нишонламоқда.

 Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий Ҳарбий клиник госпитали клубида 2017 йил 19 июль куни тадбир бўлиб ўтди.     Тадбирда Мудофаа вазирлигининг  масъул офицерлари, Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фахрийлар ишлари бўйича Марказий кенгаши      вакиллари тиббий хизмат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети ҳарбий хизматчилари, курсантлари, Қуролли Кучлар хизматчилари ва Тошкент Тошкент тиббиёт академияси проректорлари, Тошкент Фармацевтика Институти,  профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети жамоасига табригини ўқиб эшиттириш билан бошланди. Шундан сўнг сўзга чиққан маърузачилар    Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг бугунги куни ва истиқболи билан боғлиқ масалалар ҳақида фикрлар билдирдилар. Факультет жамоасининг бугунги кунда    Ўзбекистон ҳарбий тиббиёт соҳасини юқори чўққилар сари олиб чиқишда қўшаётган ҳиссалари,   ёш баркамол авлодни янгича фикрлайдиган,   Ватан тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ҳарбий бурчига виждонан ёндошадиган, фаол ҳаётий позицияга эга бўлган ҳарбий тиббий офицерларни тайёрлаш борасида олиб бораётган амалий ишлари, факультет педагогик жамоасининг илмий изланишлари соҳасида эришган ютуқлари,   шунингдек ўз фаолиятида улкан ютуқларни қўлга киритиб, давлат мукофотларига сазовор бўлган ҳарбий хизматчи ва Қуролли Кучлар хизматчиларини фахр билан тилга олдилар.

Ўтган 5 йил давр мобайнида факультет ўз даргоҳидан 100 дан ортиқ ёш, профессионал тайёргарликка эга бўлган   тиббий хизмат офицерларини тайёрлаб, бу кадрлар  ҳозирги вақтда  ҳарбий қисмларда ҳарбий тиббиётнинг кундалик фаолиятини ташкиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг саломатлигини сақлаш, ҳаётини асраш ва уларнинг оила аъзолари соғлигини тиклаш каби ишларни виждонан  бажариб келаётганлиги ҳақида ҳам сўз юритилди.

  Факультет истиқболи ҳақида алоҳида таъкидланиб, ҳарбий тиббий соҳани ислоҳ қилиш масаласига жиддий ва изчил ёндашиш, Қуролли Кучларимизнинг янада қудратини ошириш, Президентимиз,    Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг ҳарбий соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш ғояси бўйича амалга оширилаётган ишларини давом эттириш, давлатимиз куч-қудратини намоён қиладиган армиямизнинг жанговар қобилияти ва жанговар тайёргарлигини ошириш, олдимизга қўйган барча талабларга муносиб жавоб қайтариш, халқимизга тинч ва фаровон турмушни таъминлаш, факультет нуфузини янада кўтариш борасида вазифаларни бажаришда тилаклар билдирилди. Факультет бошлиғи ўз сўзида эришилган муваффақиятларни сақлаб қолиш, ютуқлар қаторини янгилари билан бойитиб борилмаса, ҳарбий тиббиётимизнинг қаноти қайрилиб, парвози сусайиб қолиши ҳақида фикр билдирди.

Тадбирда ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва Қуролли Кучлар хизматчиларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг  рағбатлантирувчи мукофотлари топширилди.

Тантанали тадбир сўнггида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда эл ардоғидаги санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага  манзур бўлди.

Фотолавҳалар: