Yangiliklar

САМАРҚАНД – ОСИЁ МАРВАРИДИ

header-sam-tash

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда тарихий обидаларимизнинг ўрни беқиёсдир. Бу борада азим Самарқанд шаҳридаги ўнлаб ёдгорликлар борки, ёшлар маънавияти ва камолоти учун муҳим ахамият касб этади.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 8 октябр санасида ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари С.Ғ.Алимова ва А.А.Раззоқов раҳбарлигида ОМХ факультетининг 60 нафар талабалари азим ва кўҳна Самарқанд шаҳрига ташриф буюрилди. Мазкур экскурсия давомида ал-Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг уй музейи, Бибихоним жоме масжиди, Шоҳи Зинда ансабмлига ташриф буюрилди. Ҳар бир тарихий обиданинг қачон қурилганлиги, тарихи, ва албатта бугунгидай чиройли сақланганлиги талабаларга жуда катта қувонч бахш этди. Талабаларимиз бизнинг бой тарихимиздан, аждодларимиз қолдирган маънавий-маданий меросимиздан ғурурланганлиги ва фахрланганлигини ўз сўзлари билан ифодалаб берди. Ёшларимизнинг ҳам томонлама аждодларга ворис қилиб тарбиялашда бундай ташрифларни кўплаб амалга ошириш кераклигини таъкидлаб ўтишди.    

ТТА маънавият ва маърифат бўлими


Фотолавҳалар: