Yangiliklar

АСАЛ – МИНГ ДАРДГА ДАВО

 

             Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 16 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 13 ноябрдаги 03/58-14 сон топшириғи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олимй ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2017 йилнинг 27 ноябрдаги 87-03-2987 сонли хатига асосан АТ “Алоқабанк” “Ўзбекистон Асаларичилар уюшмаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 1-10 декабрида   Тошкент шаҳрида “Ўзкўргазмасавдо марказида “Асаларичилик маҳсулотлари” кўргазмаси ва “Асал байрами” тадбири ўтказилиш режалаштирилган эди.

         Шу муносабат билан 2 декабр санасида Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий педагогика факультети 603 гурух талабалари иштирокида  гуруҳ мураббийси доцент Бекназаров Шокир Юлдашевич гурух сардори – Ш.Саъдиев, Ёшлар иттифоқи БТ гуруҳ етакчиси – А.Мирбайзаев, Ш.Файзуллоҳонов, С.Полванов, А.Турғунов, А.Жавлиев, Ш.Султанов, М.Султановлар ўтказилаётган асал байрамида иштирок этдилар.

             Асал байрамида Ўзбекистон асаларичилик ассосациясининг раиси Суярқулов Шерали Рустамбекович ва Сурхондарё асали МЧЖ қатнашчилари, Хоразм вилояти Урганч тумани Чакка шоликор қишлоғи асаларичиси Ж.Полванов, Тошкент шаҳрида жойлашган, ҳусусий асаларичилик билан шуғулланиб келаётган шифокори Тошихуджаев Турсунхужа ҳамда Фарғона вилояти Қўштепа тумани Табиий асал МЧЖ асалчиси Ахроржон Охунов ва бошқа республика вилояти асаларичилари билан талабалар бафуржа суҳбатлашишди ва асалнинг даволаш ҳусусиятлари тўғрисида қўшимча билимларга эга бўлишди.

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

ФОТОЛАВҲАЛАР:

20171202_112703 20171202_113419(0) 20171202_113822  20171202_115041 20171202_115048 20171202_123852