Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академиясининг “Талабалар театр студияси” жамоаси “Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этгани учун” номинацияси ғолиби бўлди.

Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг 2018 йил 8 февралдаги 4-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда талабаларда китобхонлик маданиятини ошириш, ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадидаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 февралдаги, Тошкент тиббиёт академияси ректорининг 2018 йил 26 феврал “Талабалар театр студиялари” фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги 99-сонли ички буйруғининг ижросиини таъминлаш мақсадида 2018 йил 26 март куни Академия миқёсида Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган “Талабалик баҳори” фестивали доирасида факультетлараро “Талабалар театр студиялари” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда ғолибликни қўлга киритган жамоа фестивалнинг Республика саралаш босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида талаба-ёшлар ўртасида “Талабалар театр студияси” фестивалининг Республика саралаш босқичи бўлиб ўтди. фестивалда Тошкент тиббиёт академиясининг “Дармон” жамоаси “Совчи ёхуд тўй машмашаси” номли саҳна кўриниши билан иштиок этиб, “Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этгани учун” номинацияси ғолиби бўлди.
Бу каби кўрик-танловлар, фестивалларнинг ташкил этилиши жамиятда учрайдиган ижтимоий муаммолар ва салбий ҳолатларни олдини олишдек кўзланган мақсадларга эришишга пойдевор бўлиб хизмат қилса ажаб эмас.

Маънавият ва маърифат бўлими

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.