Yangiliklar

Биз соғлом юрт фарзандларимиз шиори остида спорт байрами ташкил этилди.

Аждодларим айтар нақл,
Соғлом танда соғ ақл
Тани- жонинг бўлса соғ
Босган изинг бўлар боғ.

“2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури, 2018 йил ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси ҳамда Тошкент тиббиёт академиясида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, ходимлар, талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 27 апрел санасида Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида “Биз соғлом юрт фарзандларимиз!” шиори остида спорт байрами ташкил этилди. Спорт байрами доирасида апрел ойи давомида талаба-ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол, стол тенниси, шахмат, волейбол турлари бўйича ТТА ректор кубоги ва ТТЖ (талабалар турар жойлари) дирекцияси кубоги мусобақалари ташкил этилди ва фаол иштирок этган ва олий ўринни эгаллаган жамоалар ТТА ректорининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Биз соғлом юрт фарзандларимиз!” шиори остида спорт байрамини Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев очиб бериб тадбирда иштирок этаётган даволаш, тиббий педагогика, тиббий профилактика, малака ошириш, Олий маълумотли ҳамшира факультетлари, магистратура босқичи, Ёшлар иттифоқи жамоаси, ТТА Академик лицей, Тошкент тиббиёт академиясининг I, II, III клиника жамоаларига соғлом турмуш тарзини ва спортни кенг тарғиб этишда фаол иштирок этаётганликлари учун ташаккур изҳор этдилар ва бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларида мувоффақиятлар тиладилар. Ушбу спорт байрамида жамоалар профессор-ўқитувчилар ўртасида эстафетали югуриш, талабалар ўртасида эстафетали югуриш, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар оилалари ўртасида эстафетали югуриш, арқон тортиш, тош кўтариш бахслари ҳамда Шейпинг мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбирда фаол иштирок этган жамоалар Тошкент тиббиёт академияси ректорининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси талаба-ёшлари, профессор-ўқитувчилар, Тошкент тиббиёт академиясининг I, II, III клиника ходимлари, ҳокимлик ва жамоат ташкилоти вакиллари иштирок этишди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими