Yangiliklar

“БИЗ ИБН СИНО ИЗДОШЛАРИМИЗ” НОМЛИ ТАЛАБАЛИККА БАҒИШЛОВ БАЙРАМ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

“БИЗ ИБН СИНО ИЗДОШЛАРИМИЗ” НОМЛИ ТАЛАБАЛИККА БАҒИШЛОВ   БАЙРАМ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

5 октябр куни “Туркистон” санъат саройида Тошкент тиббиёт академиясига 2018-2019 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талаба-ёшлар учун “Биз Ибн Сино издошларимиз” номли “Талабаликка бағишлов-2018”  ҳамда “Азиз устозларга ҳурмат ва эҳтиром” номли маданий-маърифий байрам дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маънавий аҳлоқий-тарбия бошқармаси бошлиғи О.Х.Бозоров, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари, “Ёшлик”  талабалар шаҳарчаси хокими Қ.Р.Шоназаров, Тошкент тиббиёт академиясининг проректорлари,  деканлари, профессор-ўқитувчилари,  Оммавий ахборот воситалари вакиллари, талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Л.Н.Туйчиев очиб берди ва ушбу тантанали тадбир аввалида “1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан академияда фаолият кўрсатиб, тиббиёт илм-фани тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маънавий аҳлоқий-тарбия бошқармаси бошлиғи О.Х.Бозоров, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари, “Ёшлик”  талабалар шаҳарчаси хокими Қ.Р.Шоназаровлар сўзга чиқиб талабаларни ва профессор педагогларни ушбу байрам билан муборакбод этдилар. Ушбу тадбир аввалида ТТАда фаолият кўрсатаётган қуйида номлари келтирилган бир гуруҳ фидоий ҳодимлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, Олмазор тумани ҳокимининг фаҳрий ёрлиқлари ва Тошкент тиббиёт академиясининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирландилар:

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

  1. Ходжаева Мавлуда Иногамовна – Фтизиатрия кафедраси доценти.
  2. Самадов Абдуқаҳҳор Абдураҳмонович – Талабалар турар жойи тарбиячи педагоги, 2- болалар касалликлар кафедраси ўқитувчиси.
  3. Шермуратов Анвар Раҳмонқулович – ТТА академик лицейи директори.

Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

  1. Миршарапов Ўткир Миршарапович – Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи, анатомия ва клиник анатомия кафедраси профессори.
  2. Рустамова Сурайё Шахобовна – Тиббий педагогика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини.
  3. Исроилов Жахонгир Джамшиджонович – Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи.

Олмазор тумани хокимлигининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

  1. Худойқулов Эркин Абдураззоқович – ТТА талабалар турар жойи дирекцияси директори.
  2. Абдуллаев Муҳаммаджон Ашурович – ТТА маданият уйи раҳбари.
  3. Турсунов Али Нуруллаевич – ТТА қурилиш- таъмирлаш бўлими бошлиғи.

Тошкент тиббиёт академиясининг эсдалик совғалари билан қуйида номлари келтирилган профессор-ўқитувчилар тақдирландилар.

  1. Аҳмедов Маҳамаджон Ахмедович – Хирургик касалликлар кафедраси профессори.
  2. Кенжабаев Дўлта Кенжабаевич – 1-сон факултет ва госпитал терапия кафедраси ассистенти.
  3. Орипова Нозима Аброровна – Факултет ва госпитал хирургия кафедраси ассистенти.
  4. Аҳмедова Дурдона Шокировна – Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси ассистенти.
  5. Раҳматуллаева Нодира Тўлқиновна – Тиббий профилактика факултети услубчиси.
  6. Азизова Феруза Хусановна – Гистология ва тиббий биология кафедраси профессори.
  7. Шайхова Гули Исломовна – Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори.
  8. Баҳриев Иброҳим Исомиддинович – Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси мудири.
  9. Абдуллаева Розанна Мирзатуллаевна – Тиллар кафедраси мудири.
  10. Чуб Валерий Леонидович – Ҳарбий тиббиёт факултети  Умумий ҳарбий тайёргарлик кафедраси ўқитувчиси
  11. Юлдашева Шахноза Гулямовна – Ўқув бўлими услубчиси.
  12. Шукурова Иноят – Аҳборот Ресурс Маркази  Бадиий адабиётлар бўлими бошлиғи.
  13. Андаев Рустам Байдуллаевич – Бош бухгалтер ўринбосари, аудитер.
  14. Ғаниев Рихсивой Ғаниевич – 4-ТТЖ  Талабалар турар жойи қоровули.
  15. Акмалова Сабоҳатхон Саидакмалхоновна – Академик лицей кимё фани ўқитувчиси.
  16. Илясова Наргиза Хамидуллаевна – Магистратура бўлими иш юритувчиси.

Шундан сўнг Тошкент тиббиёт академиясига 1 курсга ўқишга қабул қилинган талабаларнинг чуқур замонавий билим олишлари билан бирга уларда ватанпарварлик ва шукроналик ҳиссини шакллантириш  мақсадида Ўзбекистоннинг мустақиллигини, унинг конституцион тизимини,  ҳалқ томонидан сайланган мамлакат Президентининг обрў-эътиборини  мустаҳкамлаш ва сақлаш, мустақил Ватан тақдири билан ўз тақдирини чамбарчас боғлаш, тарихимизни чуқур ўрганиш, аждодлар, ота-боболар, эътиқод қилган маънавий қадриятларни ҳурмат қилиш, ҳозирги замон билимларини эгаллашга, бу билан Ватаннинг тараққиёти ва гуллаб-яшнашига ҳисса қўшиш, ота –  она олдидаги фарзандлик бурчини унутмаслик, уни тўла адо этиш, ўртоқлари олдида ўзини камтарона тутиш, улар билан дўстлик алоқаларини тобора мустаҳкамлаш каби қадриятларнинг  мазмун ва моҳиятини чуқур ўз ичига олган Талабалик қасамёдини қабул қилиш маросими   ташкил этилди.

Тадбирни бадиий қисмида ТТА Маданият уйи, бадиий ҳаваскорлик тўгараги иштирокчилари томонидан Ватан мадҳини тараннум этувчи куй ва қўшиқлар, талабалар томонидан ижод қилинган шеърлар, рақслар, “Адреналин” ҚВЗ жамоаси томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари барчада катта таъссурот қолдирди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

 

 

 

 

 

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.