Yangiliklar

ЭЪЛОН: (ТАКРОРИЙ) ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА ҚУЙИДАГИ НОМИНАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА “ЙИЛ ТАЛАБАСИ ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛМОҚДА.

ЭЪЛОН: (ТАКРОРИЙ)

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА ҚУЙИДАГИ  НОМИНАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА “ЙИЛ ТАЛАБАСИ ” ТАНЛОВИ  ЎТКАЗИЛМОҚДА 

а) “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”, бунда талабанинг олий ўқув юртига киргандан бошлаб фанларни ўзлаштириш ва ўқув жараёнлардаги иштироки ва фаоллиги, чоп этилган мақола ва тезислари ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, долзарблигига оид ишлар кўриб чиқилади;

б) “Йилнинг энг ташаббускор талабаси, бунда талабанинг олий таълим муассасаси, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотларидаги жамоатчилик иштироки, фаоллик даражаси, намунавий ишлари, ташкилотчилик қобилияти ва шу асосда ўзи ташкил этган тадбирлар мазмуни, эришган ютуқлари кўриб чиқилади;

в) “Йилнинг ихтирочи талабаси”, бунда талаба томонидан яратилган илмий ишлар, ихтиролар, инновацион ғоялари, рационализаторлик таклифлари, уларнинг янгилиги, долзарблиги ва илмий аҳамияти кўриб чиқилади;

г) “Йилнинг спортчи талабаси”, бунда талабанинг спорт соҳасидаги ютуқлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади;

д) “Йилнинг ижодкор талабаси”,бунда талабанинг санъат, адабиёт, маданият ва бошқа соҳадаги ижодий ишлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади.

Иштирок этиш истагида бўлган талабалар бир ҳафта  муддат   ичида Маънавият ва маърифат бўлимига мурожаат қилиши лозим

Ғолибликни қўлга киритган талабалар танловниниг Республика босқичига йўлланма олади:

Мурожаат учун тел:71- 150-78-03

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.