Yangiliklar

ЭРТАЛАБКИ БАДАНТАРБИЯ – СОҒЛИҚ ГАРОВИ

ЭРТАЛАБКИ БАДАНТАРБИЯ – СОҒЛИҚ ГАРОВИ

Барча инсонлар соғлом, тетик ва бақувват бўлишга, ўз ёшлиги, ҳусни ҳамда ишчанлик қобилиятини сақлашга ҳаракат қилади. Бунга эришишнинг асосий омилларидан бири жисмоний ҳаракат саналади.
Абдурауф Фитратнинг ижтимоий тарбия негизида жисмоний тарбияни ташкил этиш, шахсни саломат ва бақувват этиб тарбиялаш масалаларига оид қарашлари диққатга моликдир «Бадан тарбиясига қадим замонлардан бошлаб катта аҳамият берилган. Инсоннинг бутун аъзоси саломат ва қувватга эга бўлмаса, унда инсон узоқ яшамайди. Агар инсоннинг танасидаги аъзоларидан бирига халал тегса, у киши ишдан қўлини тортиб, бошқаларнинг муҳтожига айланади». Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида бу йўналишда амалга оширилиши кўзда тутилган муҳим вазифалар ўз ифодасини топган.

Замонавий тиббиёт инсоннинг жисмоний меҳнатга бўлган кам ҳаракати туфайли унинг саломатлик даражасининг пасайиши, ички аъзолар фаолиятининг бузилиши, ишлаш қобилиятининг паст кўрсаткичи ва талаб даражасида бўлмаган жисмоний ривожланиш каби ҳолатларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда. Зеро, қадимги файласуфларнинг, кишини ҳушсизлантирувчи ва соғлигига шикаст етказувчи нарса узоқ вақт жисмоний ҳаракат қилмасликдир, деган фикрлари боиси ҳам шунда.
Буюк ҳаким Абу Али ибн Синонинг: «Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир», деган ўгити ҳар бир инсоннинг ҳаётий шиорига айланса, киши ҳеч қачон касалликка чалинмайди.
Буларни англаган холда Тошкент тиббиёт академиясининг 1000 нафарга яқин талабалари, педагог-тарбиячилари, профессор-ўқитувчилари ҳам уюшқоқлик билан ҳар куни 40-50 дақиқа давомида эрталабки бадантарбия билан шуғулланишмоқда. Бунга барча Тошкент тиббиёт академияси ходимларини таклиф этамиз.

 

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.