Yangiliklar

“ТАЭКВОН-ДО ITF” ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ.

“ТАЭКВОН-ДО ITF” ЙЎНАЛИШИ  БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАР

БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йил 14 октябрь куни Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида ёшлар орасида спортни ривожлантириш ва яқин жойда жойлашган маҳалла аҳолисини спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ёшлар ўртасида спортнинг Таэквон-До ITF йўналиши  бўйича Шифокор маҳалласида жойлашган “VIKING’S CLAB” ҳамкорлигида Ўзбекистон очиқ чемпионати мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларнинг  қизиқарли ўтказилишида шарт-шароитлар яратилганлиги учун Таэквон-До федерацияси, “VIKING’S CLAB” клуби, хокимият томонидан Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти ва “Шифокор” спорт мажмуаси ходимларига миннатдорчилик билдирилди.

Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиевга спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Таэквон-До ITF “VIKING’S CLAB” нинг  эсдалик нишони берилди.