Yangiliklar

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН БУҲОРОГА САЁҲАТИ.

 ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ  ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН БУҲОРОГА САЁҲАТИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-5326-сонли фармони ва 2018 йил 6 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  ПҚ-3510-сонли  қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси маъмурияти томонидан йил давомида қадимий шаҳарлар Буҳоро, Самарқанд, Хива  қадимий шаҳарларга саёҳат уюштириб келинмоқда. Йил давомида 800 дан ортиқ талабалар  томонидан ички туризм бўйича ташрифлар амалга оширилди.

Шунингдек, 12-13-14 октябр кунлари “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида Буҳоро шаҳридаги тарихий обидаларни зиёрат қилиш учун Тошкент тиббиёт академиясининг Тиббий профилактика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Раззоқов, Гистология ва тиббий биология кафедраси ўқитувчилари С.Курязова ва Ф.Самадова бошчилигида  Тиббий профилактика, Тиббий биология, Даволаш ва Тиббий педагогика факултети талабаларидан иборат 65 кишилик гурух  туристик саёҳат амалга оширилди.

Саёҳат давомида Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий, Мир Саид Кулол мақбаралари, қадимий Арк, Лаби Ҳовуз, Мирзо Улуғбек мадрасаси, Минораи Калон, Масжиди Калон, Абдулазизхон мадрасаси, Мир Араб мадрасаси, Ситораи Моҳи Хоса ва бошқа ўнлаб тарихий обидаларга ташриф буюрилди.

Маънавият ва маърифат бўлими.