Yangiliklar

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ШИОРИМИЗ

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ШИОРИМИЗ.

2018 йил 1ноябр куни Тиббий педагогика факултети талабалари ва профессор-ўқитувчилар ўртасида Олмазор тумани Мирзағолиб жоъме масжиди имом хатиби Мухаммадхон Султонхонов иштирокида “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик шиоримиздир” мавзусида тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар ўртасида  диний бағри кенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, ёшларни мафкуравий иммунитетини ошириш, қолаверса, ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,  ҳозирги кунда ёшлар орасида учраб тураётган турли оқимларга билмасдан қўшилиб кетиш холатлари ва уларни олдини олиш, динлар ўртасида ўзаро ишонч,  турли динларга эътиқод қилувчи инсонлар ўртасида ўзаро  ҳурмат,  тенг ҳуқуқлик, тинчлик ва  тотувликни тарғиб қилишдир.

Шунингдек, тадбирда Олмазор тумани Мирзағолиб жоъме масжиди имом хатиби Мухаммадхон Султонхонов сўзга чиқиб, ислом динининг моҳияти, хадис илми ҳақида, Дин, эътиқод ва тақво, ҳалол ва ҳаром масалалари инсон маънавиятига алоқадорлигини таъкидлаб, ҳар бир инсон ўзи ўқиб, изланиб, эзгу амаллар қилиши кераклиги тўғрисида талаба ёшларимизга тушунчалар берди.

Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш, қайси миллат, дин ва эътиқодга мансублигидан қатъий назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларни таъминланиши тараққиётмизнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Тадбирда Миллатлараро тотувлик ғояси – умумбашарий қадрият эканлиги ва бу тотувлик турли ҳил халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилаши, тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилиши тўғрисида фикр юритилди.

Тадбир жуда қизиқарли бўлди ва талабалар ўзларининг  фикр ва мулоҳазалари билан фаол қатнашдилар.

                                                                                                                                                         Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.