Yangiliklar

“ТИНЧЛИК –ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ” ВА ”ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ”, МАВЗУСИДА МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ.

2018 йил 2 ноябр куни  Тошкент тиббиёт академияси  академик лицейи мажлислар залида  ТТА талабалари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида  Тошкент шаҳар Дин ишлари қўмитаси вакили М.А.Хушвақтов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин қўмитаси етакчи мутаҳассиси И.И.Маърупов иштирокида, ёшлар ўртасида  диний бағри кенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,  ҳозирги кунда ёшлар орасида учраб тураётган турли оқимларга билмасдан қўшилиб кетиш холатлари, ҳамда Ватанимиз равнақига путур етказмоқчи бўлиб турган диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, уларни олдини олиш, динлар ўртасида ўзаро ишонч,  турли динларга эътиқод қилувчи инсонлар ўртасида ўзаро  ҳурмат,  тенг ҳуқуқлик, тинчлик ва  тотувликни тарғиб қилиш мақсадида  “Тинчлик – энг олий неъмат” ва ”Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирга  ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқиб,  диннинг инсон қалбидаги, жамиятдаги ўрни, унинг инсон ҳаёти, ақли, насли ва молини муҳофаза қилишдаги аҳамияти, шунингдек инсоннинг ўз жони ёки бировнинг жонига қасд қилиш исломда қатъий таъқиқланганлиги тўғрисида фикр билдириб, Ислом дини инсоният, жамиятимизда фақатгина меҳр-муҳаббат, дўстлик, эзгу ишларни амалга оширишга даъват этувчи ягона дин эканлигини, бугунги кунда тинч ва  осуда осмон остида яшаб, билим олаётганимиз учун доимо шукроналик ҳисси хеч биримизни тарк этмаслиги лозимлигини таъкидлаб  ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда талабалар учун Ўзбекистон телерадиоканали томонидан суратга олинган  “ Ҳужра ортидаги ҳийлалар” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир якунида талабалар мавзу бўйича фикр мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.