Yangiliklar

“ВАТАН МУҚАДДАС УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 декабрдаги Ф-5413-сон фармойишида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 19.12.2018 йилдаги №87-02-3815 сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида турли тадбирлар, тантаналар кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида ташкил этилган тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуротов, барча факултетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, ТТА ҳузуридаги ҳарбий тиббиёт факултети бошлиғи Д.Собиров, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Тадбирни Тошкент тиббиёт акдемияси ректори Л.Н.Туйчиев кириш сўзи билан очиб берар эканлар, Ватанда яшаб, ўсиб  улғайиб, камол топаётган, Ватанни  тинчлиги истиқболи ва саодатини асрашни шараф деб билган марду майдон Ватанимиз поспонларини,  Ватан ҳимоячилар куни муносабати ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йилиги билан  муборакбод этдилар.

Шунингдек, тадбир меҳмонлари сўзга чиқиб аждодларимиз, орзу қилган замонлар, имкониятлар, бизга насиб этиб, юртимиз ободлиги, қудрати ва тараққиётининг пойдевори бўлган азиз, ва муқаддас байрам билан чин дилдан муборакбод этдилар.

Ватан ҳимоячиси юртимиз тинчлиги, осойишталигини сақлаш, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини оширишдек устувор вазифасини юракдан англайди, шарафли бурчни виждонан адо этади деб таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида ўзининг меҳнатлари балан юртимиз сарҳадларини қўриқлаётган ҳар томонлама билимли, малакали, маънан бой, аҳлоқан соғлом ва жисмонан бақувват бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йилиги муносабати билан ҳамда хизмат давомида давлатимиз мудофаа салоҳиятига қўшган салмоқли ҳиссаси, ҳарбий-тиббиёт факултети шахсий таркибининг бир гуруҳ хизматчилари, жумладан: А.А .Бекенов (т/х полковниги), Ш.А.Яхяев (т/х полковниги), А.С.Асадов (полковник), А.Болиев (полковник), А.Ж. Нурулаев (т/х полковниги), У.М.Хужманов (т/х полковниги), Э.Э.Ахмедов (т/х полковник), Н.Ф.Жумабоев (т/х полковниги), А.Г.Кудияров

(т/х полковниги), З.Ф.Орзиев (т/х полковниги), А.А.Нурмуротов (т/х полковниги), Д.М.Абдусаматов (т/х мойори), Х.У.Касимов (полковник), У.Х.Акбаров (полковник), М.Я.Назаров (п/х мойори), А.Т.Шербоев (подполковник), А.А.Жозилов (подполковник), Е.И.Ярмолюк (катта сержант), Э.Жуманазаров (кичик сержант), А.Хайдаров (кичик сержант), С.С.Ярашев (ҚК хизматчиси), И.И.Маматов (ҚК хизматчиси), А.Ф.Рахимов (ҚК хизматчиси), Н.С.Мирахолимов (ҚК хизматчиси) ва В.Л. Чуб (ҚК хизматчиси) ва Тошкент тиббиёт академиясининг фаҳрийси Ф.З.Гайбуллаевлар Тошкент тиббиёт академиясининг ректори томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон санъат ва маданият институти талабалар ўқув оркестори томонидан қизиқарли ва мароқли тарона ва куй қўшиқлар намойиш этилди. Кўтарингки руҳда бўлиб ўтган тадбир тассуротларга бой бўлди.

ТТА маънавият ва маърифат, ёшлар билан ишлаш бўлими